ҲАКИМ НАЗИР

ҲАКИМ НАЗИР (Назаров Ҳаким назирович) (1915.15.10, Тошкент) — болалар ёзувчиси. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1984). Тошкент кечки пед. ин-ти (1941) ва Москвада Олий адабиёт курсини (1956) тугатган. Ёшлар газ. ва жур. ларида (1933-41), Ўзбекистон радио қўмитасида (1942 — 53), Бадиий адабиёт ва санъат нашриётида (1956—61) ишлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб (1953—54), адабий маслаҳатчи (1954—78). Илк ҳикоялар тўплами — «Қишлоқдаги жиянларим» (1948)да қишлоқ болаларининг ҳаёти ва меҳнати тасвирланган. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва б. ижодидан маҳорат сирларини ўрганган. «Кўкорол чироқлари» қиссаси (1954; қайта ишлангани — «Сўнмас чироқлар», 1958)да меҳнат жараёнида ёшлар характеридаги ижобий фазилатлар шаклланиши тасвирланган. «Сув гадоси…» (1962), «Ёнар дарё» (1965) қиссаларида чўлга оби-ҳаёт келтириш, газ конини очиш учун курашаётган ёшлар образи’ яратилган. «Лочин қанотлари» романида (1973) 2-жаҳон уруши даври воқеалари акс этган. «Кўктерак шабадаси» қиссаси (1968) катта ёшдагиларга бағишланган. «Кенжатой» қиссаси, «Чиранма ғоз — ҳунаринг оз» пьесаси, очерклар, ҳикоя ва мақолалар муаллифи. А. Гай-дар, П. Павленко, Л. Кассиль, В. Ка-таев ва б. нинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981).

Ас: Танланган асарлар [5 ж. ли], Т., 1977-81; Ветрм Кок-терака. Повесть и расска-зн. М., 1961; Сабир-внук. Надире, Повесть, М., 1979.

Ад.: Норматов М., Ҳаким Назир. Ижодий йўли. Т., 1973.