ҲАКАМ

ҲАКАМ (спортда) — спорт мусобақасини назорат қилувчи, унинг белгиланган қоидалар асосида ўтишини таъминловчи, қатнашчи спортчиларнинг натижаларини баҳоловчи, учра-шув пайтида юзага келадиган низоларни бартараф этувчи, умуман мусобақанинг аниқ меъёрлар асосида ўтишига масъул шахс. Ҳ. лар спорт турлари мусобақаларида бажарадиган вазифаларига қараб қуйидагича номланади: комиссар, назоратчи Ҳакам, бош Ҳ., катта Ҳакам, иккинчи Ҳакам, ёрдамчи Ҳакам, дарвоза ортидаги Ҳакам, учрашув соф вактини ҳисобловчи Ҳакам, тўр олдидаги Ҳакам, чизиқдаги Ҳ., котиб Ҳ. ва ҳ. к. Мусобақадан кейин тузилган Ҳ. лар қарори ташкилотчилар томонидан якуний хулоса учун қабул қилинади. Баъзи ҳолларда Ҳ. лар қаро-рига аниқлик киритиш учун электрон ускуна кўрсаткичлари, фототасвир ва видеоёзувлардан фойдаланилади. Ҳакамлар халқаро, миллий (республика), 1, II ва III тоифаларга бўлинади.