ҲАКАМ II

ҲАКАМ II, ал-Мустансир биллоҳ (? — 976) — умавийларяан бўлган Қуртуба халифа,тги халифаси (961 й. дан). Отаси Абдураҳмон III нинг сиёсатини давом эттириб Испаниянинг христиан қиролликлари — Леон ва Наварра билан муваффақиятли кураш олиб борган; 966 й. уларни халифалик учун манфаатли бўлган сулҳ шартномаси тузишга мажбур қилган. Шу йили Ҳакам II қўшини норманнлар ҳужумини даф қилган. Ҳакам II мусулмон Испанияси маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, бу йўлдаги саъй-ҳаракати билан шуҳрат қозонган. Унинг ҳукмронлиги даврида ҚурТуба Ғарбий Европанинг энг йирик маданий марказига айланган.