ҲАДИС

ҲАДИС (араб. — хабар, гап, янгилик) — Муҳаммад (сав) айтган сўзлари, қилган ишлари, иқрорлари тўғрисидаги ривоят. Ислом динида Қуръ-ондан кейин 2-манба ҳисобланади. Ҳадис 2 қисмдан иборат бўлади: матн ва иснод. Ҳ. 2 турга — Ҳ. и қудсий (маъноси Аллоҳ таолоники, айтилиши расулуллоҳ томонидан бўлган Ҳадислар) ва Ҳадиси набавийга бўлинади. Ҳадислар эъти-борга олиниши жиҳатидан 3 қисмга бўлинади:

1) саҳиҳ (ишончли);

2) ҳасан (яхши);

3) заиф.

Қуръонда барча ҳуқуқий ва ахлоқий масалалар умумий тарзда баён этилган. Уларга аниқлик киритиш ва изоҳлаш учун Муҳаммад (сав) ўз Ҳадис ларини айтарди. Бу Ҳ. ларни пайғамбарларнинг сафдошлари ёдда сақлашга ҳаракат қиларди. Пайғамбар вафотидан сўнг Ҳадисларни нақл қилиш одат тусига кирди. Шу муносабат билан бир гуруҳ мусулмонлар уни ёзма шаклда тўплай бошладилар. Биринчи Ҳадис китобини Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ёзди. Ундан кейин бирин-кетин Ҳадис тўпламлари тасниф этила бошлади. Лекин бу тўпламлар муайян тартибга солинмаган, бобларга ажратилмаган бўлиб, уларда пайғамбар Ҳадис лари билан саҳобалар ва тобеъинларнинг фатволари чалкаштириб юборилган эди.

Ҳижрий 3-а. да Ҳадис таълиф этиш соҳасида «муснад», «саҳиҳ», «сунан» деб аталмиш турли йўналишлар вужудга келди. «Муснад» йўналишида тас-ниф этилган тўпламларда турли мавзудаги Ҳадислар бир жойда келтирилиб, улар Ҳадис ривоят қилувчи саҳобаларнинг ислом динини қабул қилган вақтига кўра ёки алифбо тартибида жойлаштирилган. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбалғгинг Ҳадис китоблари шу йўналишга мансуб. «Саҳиҳ» йўналишига туғри, ишонарли Ҳадислар киритилган. Бу йўналишга Имом Бухорий асос солган. «Сунан» йўналишидаги тўпламга эса, тўғри, ишонарли Ҳадислар билан бир қаторда «заиф» Ҳ. лар ҳам киритилган. Абу Довуд, Абу Исо атТермизий, Насоий, Ибн Можа тўпламлари шу йўналишта мансубдир.

Мовароуннаҳрда биринчи бўлиб Имом Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий Ҳадис тўпламини таълиф этган. Бундан ташқари Аҳмад ибн Ҳанбал ал-Марвазий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ алМарвазий, Ҳайсам ибн Кулайб ашШоший, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Баракотий, Иброҳим ибн Маъқул анНасафий ва бошқалар Ҳадис тўпламларини тасниф этишган. Кейинчалик, миллий-сиёсий ихти-лофлар натижасида, пайғамбар номидан ёлғон Ҳадислар тўқиш, фиқҳ ва калом илми соҳасидаги зиддиятлар, амир ва ҳокимларга хушомадгўйлик оқибатида кўплаб ишонарсиз, тўқима Ҳ. лар юзага келган.

Давр ўтиши билан Ҳадислар танланиб, муҳим деб ҳисобланганлари бир тизимга солина бошлади. 9 — 10-а. бошларида диндорлар орасида энг ишончли деб танилган Ҳадиснинг 6 та тўплами вужудга келган. Булар: «Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим» (қ. Муслим ибн Ҳажжож), «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Аби Довуд», «Су-нани Ибн Можа», «Сунани Насоий». «Саҳиҳи Бухорий» кўпроқ эъзозланади. Бу 6 та Ҳадис тўпламини тузган муҳаддислардан 2 таси мовароуннаҳрлик, 4 таси эса хуросонлик бўлган. Ҳадислар тўплами сунна деб ном олган. Ҳадисларни йиғувчи, шарҳловчи, тарғиб этувчи шахслар муҳаддис деб аталган.

Исломни қабул қилган халқлар маданий ва ғоявий меросининг кўп унсурлари исломга Ҳадис шаклида ўтган. Ҳадис йиғиш ўрта аср мусулмон маданиятининг муҳим хусусияти бўлиб, билим излашнинг асосий мазмуни ҳисобланган. Ҳадис ҳар қандай илмий асарни асослашнинг муҳим қисми бўлган; ундан ҳикматли сўз ва матал сифатида ҳам фойдаланилган. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» асари ислом олами олий ўқув юртларининг шариат ф-тларида асосий ўқув қўлланмаси сифатида хизмат қилиб келмоқда. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» Ҳ. лар тўплами 4 жилдда (1-ж. — 1991, 2-ж. – 1996, 3-ж. – 1994, 4-ж. – 1992), 2нашри эса 1997 й. да Тошкентда нашр этилди. Абу Исо Муҳам-мад Термизийнинг «Саҳиҳи Термизий» Ҳ. лар тўплами 1-жилдининг ўзбекча таржимаси 1999 й. Тошкентдачоп этилди. Булардан ташқари «Минг бир ҳадис» таржимаси, «Қудсий ҳадислар» таржимаси ҳам нашр этилди.