АУТОИНВАЗИЯ (ауто… ва лот. invasio — ҳужум) — одам ёки ҳайвонлардаги гижжа касаллигининг ўзига қайта юқиши. Мас, болаларнинг ҳожатдан кейин бармоқларини ювмасдан оғзига солиши натижасида гижжа тухумлари меъда-ичак йўлига кириб, яна ривожланади. Кўпинча острицалар шу йўл б-н юқади.