АЙЗЕК АЗИМОВ ҲИКМАТЛАРИ
Тарихий жараён шундай нуқтага келдики, энди инсониятга душманлик қилиш, ёвлашиш мумкин эмас. Ердаги одамлар бир- бирлари билан дўстлашишлари лозим. Мен, шу ғояни ўз асарларимда алоҳида таъкидлаб келаман...
***
Майли, барча кишилар бир-бирларини яхши кўрмасинлар,
бироқ улар орасидаги нафратни албатта йўқотиш шарт.
***
Илмий фантастика барча одамларнинг бирлашишларига
ёрдам берувчи соҳа деб қаттиқ ишонаман.
***
Бизнинг фантастик асарларда кўтараётган муаммоларимиз
бутун инсониятнинг долзарб муаммоларидир...
***
Ҳар бир одам истаган нарсасига ишонаверсин. Лекин,
ҳаммани бир нарсага ишонтиришга қаршиман.
***
Илм-фанда ифода этиладиган энг ҳаяжонли сўз “Эврика!”
эмас, “Мана бу ажойиб-ку!”дир. ***
Баҳслашмайдиган аёлларни камчиликлардан холи деб ҳисоблайман.
***
Агар овқат ширин бўлса, у зарарлидир.

152


***
Масъулиятлилик – оғир иш эмас.
***
Келажакда ҳам китобнинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай
олмайди, худди ўтмишда эгаллай олмаганидек.
***
Инсоният тарихини англаш қийин. Кичик ўзгаришлар катта
кутилмаган натижаларга олиб келган.
***
Яратган Зот ҳаммамизни севади, лекин ҳеч биримизга қойил
эмас.
***
Жаҳли чиқиб турган одамнинг ҳақоратларидан хафа
бўлманг. Агар, у тинчланиб, ҳақоратларини яна қайтарса, шундагина ранжишингиз мумкин.
***
Ҳаётда турли саволларга тўғри жавоб топишдан
қизиқарлироқ иш борми?
***
Балоғатга етганимиздан сўнг, биз ўзгармаймиз, фақат
ёшимиз улғаяди ва ажинларимиз кўпаяди. Аммо, бу ташвиш чекишга арзимайди.
***
Агар шифокор менга беш минут умрим қолганини айтса,
153
ваҳимага тушмайман. Фақат тезроқ нимадир ёзиб қолишга


уринаман.
***
Кам дегани, умуман йўқ, дегандан кўра яхшироқдир.
***
Одамлар ўзларини қўшниларидан яхшироқ, маданиятлари
қадимийроқ ва юқорироқ, бошқа ерларга тарқалган жамики яхши жиҳатлар улардан олинган, ёмонликлар эса ўзга мамлакатларда ўйлаб топилган, деб ҳисоблашга ўрганиб қолганлар.
***
Қаришни ҳам билиш керак. Сиз қариганингиз сари
мулойимроқ, одамларга меҳрибонроқ бўлиб боринг. Асосийси, атрофдагилар сиз ўз ҳаётингиздан қониқаётганингизни ва роҳатланиб яшаётганингизни кўришсин.
***
Севги бобида ўзингизни қийнаманг. Оддий йўл тутинг, яъни
севгили қизингиздан унинг чин муносабатини сўранг-қўйинг. Севиш ва севилиш қандай яхши.
***
Жамият бошида турувчи робот яратилганда, у энг яхши
сиёсатчи бўлган бўларди. Роботехника қонунига мувофиқ, у одамларга зиён етказа олмасди, зўравонлик ва порахўрлик қилмасди. У қаримас ва ўлмас эканлигини билса ҳам, вақтида истеъфога чиқарди.
***

154



Аввал ўйла, кейин индама.
***
Сени ким деб ҳисоблашлари эмас, сен ўзингни ким деб ҳис
қилишинг муҳимдир.
***
Ишонч ва матонат доимо мукофотланади. Ўсимлик поясини
ушлаб, шаҳд билан ҳамла қилинг, у душманга тўқмоқдек туюлади.
Тараққиёт фақат ихтиролар орқалигина амалга ошади.
***
Ҳаёт – йўқотишлар занжиридир. Ёшлигингни, ота-онангни,
дўстларингни, соғлиғингни ва охирида ҳаётнинг ўзини ҳам йўқотасан.
***
Фантаст-ёзувчилар нима қилаётганликларини ўзлари ҳам
аниқ билмайдилар. Уларнинг кўпчилиги ўз ижодларини тирикчилик манбаи деб айтишлари мумкин. Аммо, мен учун, улар – номаълум ва хавфли келажакка боқишга жазм этаётган инсоният кўзларидир.
***
Тарихчиларнинг маълумотига кўра Македония шоҳи
Филипп қўшни Спарта давлатига бундай мактуб юборган: “Агар, мен юртингизга кирсам, Спартани ер билан битта қилиб ташлайман!” Улар битта сўз билан жавоб қайтарганлар:“Агар!” Бу инсоният тарихидаги энг қисқа жавоб хати ҳисобланади.

155

***
Салжуқийларнинг буюк ҳукмдори Маликшоҳ узоқроқ яшаганда ёки истеъдодли тахт ворисига эга бўлганда, салб юришлари аввал бошданоқ ҳалокатга учрарди. Умуман олганда, салбчиларнинг айрим муваффақиятлари мусулмонлар орасидаги келишмовчиликлар туфайли юз берган.
***
Францияда, қирол Людовик VII даврида, шамол
тегирмонлари қурилиши бошланган. Бу ғоя ўша пайтларда технология соҳасида анча илғор бўлган Шарқ мамлакатларидан ортга қайтаётган салбчилар томонидан олиб келинган. Салб юришлари натижасида, у ерларда ўрганилган янгича тафаккур ва етук ғояларнинг қиммати, ютқизилган ёки ютилган жанглар аҳамиятидан анча юқори бўлган.
***
Математикадан бошқа ҳеч вақони билмасанг, буюк
математик деб ҳисобланишинг мумкинми?
***
Яхши илмий-фантастик асар ўқувчини ҳаяжонлантиради,
лекин бундан ташқари, у келажак ҳақида ўйлашга ҳам мажбур қилади.
***
Олға қадам ташлаш учун доимо сабаб бор. Фақат уни ўз
вақтида топиб туриш лозим.
***
Одамларга бир ўйин ўйнашга рухсат берилган: “Мен сендан
яхшироқман”, деган. Уни миядан чиқариб ташлаш жуда