МЮНЦЕР

МЮНЦЕР (Munzer, Muntzer) Томас (тахм. 1490, Штольберг, Гарц — 1525.27.5, Мюльхаузен яқинида, Тюрингия) — Реформация даврида деҳқонплебейлар оммаси етакчиси ва Германияда 1524—26 й. лардаги Деҳқонлар уруши раҳбари. Ҳокимиятни зўрлик билан ағдариб ташлаш, уни халқ қўлига топшириш ва одил жамият ўрнатиш ғояларини диний шаклда тарғиб қилган. Тюрингия — Саксонияда Дех,қонлар урушининг ягона марказини тузишга уринган, лекин 1525 й. 15 майда унинг отряди Франкенхаузен ш. ёнида тормор этилиб, Мюнцер асир тушган ва қатл этилган.