МУҲАММАД ОДИЛШОҲ МАҚБАРАСИ

МУҲАММАД ОДИЛШОҲ МАҚБАРАСИ — Бижапур (Хиндистон) даги меъморий ёдгорлик (1626—1660). «Гол-гумбаз» мақбараси деб ҳам номланади. Мақбара мурабба тархди (60×60 м), бал. 65 м, ичи равокли, устунсиз ва безаксиз. Гумбаз (диаметри 41 м) катталиги жиҳатидан жаҳонда 2-ўринни эгаллаган. Доира шаклида пишиқ ғиштдан терилган. Унинг асос қалинлиги 3 м, юқори қисми қалинлиги эса 2,72 м дир. Ичи равоқлари ва баландлиги ҳисобига анча кенг кўринади, 4 бурчагида бир Муҳаммад Одилшоҳ мақбараси. хилда алоҳида миноралар ишланган. Миноралар жимжимадор шаклда, айлана тархли, майда равоқчали дарчалардан ташкил топган. 7 қатламли, юқорисидаги қафасаси гумбазча билан якунланган. Бу миноралар ўзига хос кўриниши билан ҳашаматли бинони ихчам қилиб кўрсатади. Бош тарзи 3 қисмли, ўртадаги киравериш турли шаклдаги майда равоқчалар ва шарафалар билан безатилган. Мақбара Бобурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган. Тузилиши Исмоил Сомоний мафарасжг. ўхшаш. Унда Ўрта Осиё ва Ҳиндистон меъморлиги ўзаро уйғунлашган. Муҳаммад Одилшоҳ Мақбараси муҳандисқурилиш соҳасидаги буюк намунадир.