МУРОДОВ

МУРОДОВ Нуъмон (1915.5.5 — Анди-жон — 1988.13.9) — Ўзбекистон халқ артисти (1970). Ижодий фаолиятини ҳаваскорлик театр жамоаларида бошлаган. 1934—88 й. лар Андижон театрида актёр (1949—52 й. лар директор). Муродовнинг актёрлик санъати А. Манатов ва А. Бакиров ижоди таъсирида шаклланди. Қаҳрамонларнинг ички кечинмалари ва туйғуларини табиий ва ҳароратли ифода этиш, образнинг кўп қирралилигини ёрқин акс эттириш М. ижодига хос. Алишер Навоий («Алишер Навоий»), Қоработир («Тоҳир ва Зуҳра»), Юсуф («Холисхон»), Яровой («Любовь Яровая»), Муродов («Ирода»), Баҳодир («Баҳодир»), Тибальт («Ромео ва Жульетта»), Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий»), шаҳар ҳокими («Ревизор»), Карл Моор («Қароқчилар»), Эзоп («Эзоп») каби образларида актёр ма-ҳорати намоён бўлган.