МУРОДОВ

МУРОДОВ Малик (1933.20.7, Янгиқўрғон тумани — 2001.25.12, Тошкент) — фольклоршунос олим. Ўзбекистон Рес-публикаси фан арбоби (1997). Филология фанлари д-ри (1977), проф. (1980). Тошкент унти филология ф-тини тугатган (1955). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тининг фольклор бўлимида катта илмий ходим (1961— 67), Навоий номидаги Адабиёт музейида бўлим мудири (1967—78), Тошкент маданият ин-тида кафедра мудири (1979—2001). Муродовнинг илмий фаолияти Жанубий Ўзбекистон достончилик мактабларининг эпик анъаналари ва бугунги тари-хий-фольклорий жараенининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган. У 1959 й. дан фольклор экспедицияларида қатнашиб, ўнлаб халқ бахшиларининг ижодий фаолияти, достон куйлаш маҳоратини та-дқиқ этган. Муродовнинг «Ижод дурдоналарини излаб» (1967), «Сарчашмадан томчилар» (1984) китоблари достончиликнинг назарий масалаларига бағишланган.