МОСКВА ЖАНГИ

МОСКВА ЖАНГИ — 2-жаҳон уруши даги йирик жанглардан бири (1941.30.9 — 1942.20.4). Мудофаада турган (1941.5.12 гача) совет қўшинларининг Ғарб (генерал-полковник И. С. Конев, 10 окт. дан армия генерали Г. К. Жуков), Резерв (маршал С. М. Будённий), Брянск (генарал-полковник А. И. Еременко, окт. дан генералмайор Г. Ф. Захаров) ва Калинин (генерал-полковник И. С. Конев) фронтлари шиддатли жанглардан сўнг, немис қўшинларининг «Марказ» армиялар гуруҳи (генерал-фельдмаршал Ф. Бок) ҳужумини Волга сув омборидан жан. рокда, Дмитров, Яхрома, Красная Поляна (Москвадан 27 км нарида), Истрадан шарқроқда, Кубинкадан ғарброқда, Наро-Фоминск, Серпуховдан ғарброқда, Алексин, Туладан шарқрокда тўхтатиб душманни ҳолдан тойдирганлар. 5—6 дек. да совет қўшинлари қарши ҳужумга ўтиб, 1942 й. 7—10 янв. да бутун фронт бўйлаб ялпи ҳужумга ўтганлар. 1942 й. янв. — апр. да Шим.-Ғарбий (генераллейтенант П. А. Курочкин), Калинин, Ғарбий ва Брянск (генерал-полковник Я. Т. Черевиченко) фронтларининг сўл қанот қўшинлари рақибни мағлубиятга учратиб, уни 100—250 км нарига улоқтириб ташлашган. 2-жаҳон урушида немислар армияси устидан илк бор йирик ғалабага эришилган.