МЕҲНАТ КОДЕКСИ

МЕҲНАТ КОДЕКСИ (МК) – меҳнат ҳақидаги қонунларининг муайян тизимга солинган мажмуи. У меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжати ҳисобланади. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Амалиётда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишда бо-шқа норматив ҳужжатлар, айрим ҳолларда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва халқаро шарт-номаларнинг қоидалари ҳам қўлланилади. ЎзР Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқий нормалар ва стандартларга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасининг МК 1995 й. 21 дек. да қабул қилиниб, 1996 й. 1 апр. дан амалга киритилган. 2 қисм: умумий ва махсус қисм, 16 боб ва 294 моддадан иборат. Умумий қисмда меҳнат қонунчилигининг умумий қоидалари, меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви, меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиш доираси, меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги, жамоа шартномалари ва келишувлари баён этилган. иш вақти; дам олиш вақти; меҳнатга ҳақ тўлаш; кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари; меҳнат ин-тизоми; меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги; меҳнатни му-ҳофаза қилиш; айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар; меҳнат низолари; давлат ижтимоий суғуртаси масалаларини ўз ичига олади. иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали ишлашига, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шаро-итларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуклари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлашга, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.

Анвар Иноятов.