ЖУНОИТ (Австралияда дастлаб топилган жойи Жуно номидан) — минерал, кимёвий формуласи Pb3Cu2Big(S, Se) ls. Моноклин сингонияли. Тахтасимон, пластинкасимон, шаклсиз агрегатлар ҳолида учрайди. Ранги оқ. Ялтироқлиги металлсимон Д. гидротермал ертомирларида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда фақат Қўшбулоқ олтин конида топилган. Хорижда Австралия (Жуно Майн) ва Канада (Кидд Крик)да маълум.