ЖУМҒЎЛТОВ

ЖУМҒЎЛТОВ — Тяньшан тоғларининг шим. тизмаларидан бири (Қирғизистонда). Кенглик бўйлаб йўналган. Ғарбда Кўкумерен дарёси дараси орқали Сусамир тоғ тизмасидан ажралиб туради. Жан. да Жумғўл сойлиги бор. Уз. 100 км дан зиёд. Энг баланд жойи 3948 м. Туфоген қумтошлар, оҳактош-слюда сланецлари ва гранитлардан таркиб топган. Ён бағирларида ер бағирлаб ўсадиган арчали ўтлоқлар, ўтлоқ-дашт чангалзорлари, қора қарағай ўрмонлари бор.