ЖИТОМИР — Украинадаги шаҳар, Житомир вилоятининг маркази. Тетерев дарёси (Днепр ирмоғи) соҳилида. Шоссе ва т. й. лар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 302,3 минг киши (1997). 9-а. да асос солинган. Машинасозлик ва металлсозлик (электр ўлчов асбоблари и. ч. бирлашмаси, станок автоматлар, уй-рўзғор приборлари з-длари), енгил саноат (зиғир тола к-ти), озиқ-овқат саноати (ун корхоналари, гўшт ва консерва к-тлари), ёғочсозлик (мебель к-ти, мусиқа асбоблари ф-каси), кимёвий тола, доривор ўсимликлар хом ашёлари з-длари ишлаб турибди. 2 олий ўқув юрти, мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, филармония, ўлкашунослик, табиат музейлари, ёзувчи В. Г. Короленко, акад. С. П. Королёв уй-музейлари бор.