ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР

ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР — жинсий эркинлик ва дахлеизликка жиноий тарзда тажовуз қилиш. Жиноят ҳуқуқига биноан, жамиятда шаклланган жинсий ахлоқ қонун-қоидаларини қўпол равишда бузган шахслар қонунга кўра тегишлича жазоланади. Ўзбекистон Республикаси ЖКга мувофиқ, қуйидаги қилмишлар Жинсий жиноятлар сирасига киради: номусга тегиш; жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш; бесоқолбозлик; аёлни жинсий алоқага мажбур этиш; 16 ёшга тўлмаган шахc б-н жинсий алоқа қилиш. Бу хил жиноятлар, одатда, жабрланувчига зўрлик ишлатиб, қўрқитиб, руҳий заифлигидан, ёшлигидан фойдаланиб содир этилади. Жинсий жиноятлар учун қаттиқ жазо белгиланган (Ўзбекистoн Республикаси ЖК 118—121, 128—129 моддалар).