ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ — кимё технологияси, автомобиль ва автомобиль хўжалиги, бино ва иншоотлар қурилишлари, фермер хўжаликлари ва б. бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1989 й. да Тошкент политехника ин-ти Жиззах бўлими ташкил этилиб, 1990 й. да Тошкент архитектура-қурилиш ин-ти Жиззах бўлимига айлантирилди. 1992 й. да Тошкент кимё-технология ин-ти Жиззах бўлими, Тошкент автомобиль транспорти ва йўллари ин-ти Жиззах умумтехника ф-ти, Тошкент архитектура-қурилиш инти Жиззах бўлимлари бирлаштирилиб Жиззах политехника институти ташкил этилди. Ин-тда автоматика, муҳандислик иқтисодиёти, саноат технологияси ва қурилиш ф-тлари ҳамда сиртқи ф-тлари мавжуд. Ин-тда кундузги бўлимда 13 та йўналиш бўйича бакалаврлар, 4 та мутахассислик бўйича магистрлар; сиртқи бўлимда 16 та йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрланади. 2000/2001 ўқув йилида 1900 дан ортиқ талаба таълим олди; 18 та кафедра ва 4 та илмий лаб. бўлиб, унда 143 проф.ўқитувчи, жумладан 1 акад., 13 фан д-ри ва проф., 49 фан номзоди, 20 доцент ишлади. Ин-тда аспирантура, 40 ўқувчига мўлжалланган тайёрлов курси мавжуд. Ин-т кутубхонасида 67 мингдан зиёд асар сақланади. 2002 й. гача 6500 дан opтиқ, мутахассис тайёрланди.