ЖЕТИМТОВ

ЖЕТИМТОВ (Етимтог) — Ички Тяньшандаги тоғ тизмаси, Терскай Олатовининг жан. да. Уз. 120 км, бал. 4931 м гача. Жан. этаклари бўйлаб Норин дарёси оқади. Ён бағирларида ўтлоқ-чўл ва чўл ўсимликлари ўсади, қояли чўққиларида доимий қор, шарқий қисмида музликлар бор.