ЖЕНЕРАЛ МОТОРС

«ЖЕНЕРАЛ МОТОРС» (General Motors) — жаҳондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорация. 1908 й. да ташкил этилган. «Женерал Моторс» енгил ва юк машиналари, автомобиль системалари, оғир юк машиналари учун трансмиссиялар, ҳарбий жиҳозлар ва т. й. локомативлари лойиҳаларини яратади, уларни ишлаб чиқаради ва сотади. Компания корхоналари АҚШдан ташқари жаҳондаги 50 дан ортиқ мамлакатда жойлашган. Унинг маҳсулотлари 190 дан ортиқ давлатда сотилади. АҚШда автомобиль и. ч. нинг салкам 50%ни, бошқа мамлакатлардаги автомобиллар и. ч. нинг 20%ни назорат қилади. Йиллик савдо ҳажми 121,1 млрд. доллар (жаҳондаги саноат компаниялари орасида биринчи ўринда), соф фойдаси 4,9 млрд. доллар, АКШнинг ўзида 5,1 млн. дона автомобиль ишлаб чиқаради. 766 минг ишчи-хизматчи банд (1980-й. лар охири).

«Женерал Моторс» ривожланиш ва кенгайиш дастурини давом эттириб, 1990-й. лар бошидан бошлаб компаниянинг Европа бўлими Туркия, Венгрия, Польша ва Татаристон (Россия)да автомобиль йиғув корхоналарини ишга туширди.