ЖАҲОН ЧЕРКОВЛАРИ КЕНГАШИ

ЖАҲОН ЧЕРКОВЛАРИ КЕНГАШИ — экумен (христианлик конфессияларини бирлаштириш тарафдори бўлган) ҳаракатнинг раҳбар органи. Уч протестант ҳаракати («Эътиқод ва тартиб», «Ҳаёт ва фаолият», Халқаро миссионерлик кенгаши)нинг қўшилиши йўли б-н 1948 й. да Амстердамда Жаҳон черковлари кенгашининг 1-ассамблеясида тузилган. Мақсади черковлар ўртасида диний эътиқод соҳасида мавжуд бўлган тафовутларни қиёсан ўрганиб чиқиш ва амалий фаолият соҳасида уларни бирлаштириш йўли билан ягона христиан уюшмасини вужудга келтириш бўлган. Жаҳон черковлари кенгашига 100 га яқин мамлакатнинг 300 дан ортиқ черкови киради. Қароргоҳи — Женева ш. да.