ЖАПАҚОВ

ЖАПАҚОВ Навруз (1914.16.5 – Тахта кўприк тумани — 1975.13.3) — қорақалпоқ шоири ва адабиётшуноси. Ўзбекистонда (1974) ва Қорақалпоғистонда (1964) хизмат кўрсатган фан арбоби. Филол. фанлари д-ри (1967). Кўп йиллар юқори раҳбарлик идораларида ишлаган. Ўзбекистoн ФА Тил ва адабиёт ин-ти (1961—67) ва Ўзбекистoн ФА Қорақалпоғистон бўлими Н. Довқораев номидаги тарих, тил ва адабиёт ин-тида (1967—75) катта илмий ходим. Илк шеърлар тўплами — «Қуёш» (1940). «Шоир сўзи» достони (1949, Ж. Оймурзаев билан ҳамкорликда) Навоийга бағишланган. «Узоқдаги яйловлар» (1955, X. Сеитов б-н ҳамкорликда), «Сувчи» (1958) достонларида қорақалпоқ халқининг турмуши ва яратувчилик меҳнати акс этган. «Орол балиқчилари» киносценарийси (М. Мелкумов билан ҳамкорликда) ва адабиётшуносликка оид бир қанча асарлар муаллифи («Қорақалпоқ адабиётида реализм масаласига дойр», 1972; «Адабиётимиз ҳақида ўйлар», 1974 ва б.).

Ас: Аму бўйларида, Т., 1956; Тириклар билан бирга: Поэма ва шеърлар, Т., 1962; Танламалы шыгармалари, 3 томлик, Нокис, 1978-80.