Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 279 sahifa

24.03.2020 15:01:25
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аникланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чикариш керак ва х.з. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?

Жавоб: Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.

Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.



24.03.2020 14:57:39
UZ: Коронавирус билан хасталанганларнинг 18 нафари инфекцияни хорижда бўлиб қайтган 30 нафар фуқародан юқтириб олган.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган. Яна бир мисол, хорижда бўлган эр-хотиндан 7 нафар оила аъзоларига коронавирус инфекцияси юққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

Манба



24.03.2020 14:51:55
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ниқоб тақиб юрмаганлик учун шахсларга “огоҳлантириш” берилиши белгиланган эди. Агар огоҳлантириш берилмаган бўлса шахсни жавобгарликка тортиб бўлмайдими?

Жавоб: 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар илгари огоҳлантирилган ёки огоғлантирилмаганлигидан қатъий назар жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, бу ҳақдаги огоҳлантиришлар барча фуқароларга ОАВ ва интернет тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.



24.03.2020 14:50:17
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларга –223 минг сўм миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса –669 минг сўм миқдорида жарима қўлланилиши айтилаяпти. Бунинг ҳуқуқий асоси борми?

Жавоб: Албатта, ушбу талабларга риоя қилмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, Санитария қонун ҳужжатларини, карантин қоидаларини бузилишига сабаб бўлади, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик қўлланилишига сабаб бўлади.



24.03.2020 14:48:27
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ишга келган давлат корхонаси ходимининг соғлиги билан боғлик муаммоси булса, унинг меҳнат муҳофазаси кандай кафолатланади.

Жавоб: Бу масала Меҳнат кодексида аниқ белгилаб берилган.

Карантин (чекловчи тадбирлар) шароитида иш берувчи:

• ишлаб чиқариш ва санитария-маиший биноларга, ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига доир санитария ва гигиена нормативларига риоя этиши;

• юқумли ва паразитар касалликлар манбаи бўлган, шахсларни вақтинча ишдан четлаштириши;

• ходимларнинг ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориши;

• ходимга карантин эълон қилинганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши;

• меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимларни интизомий жавобгарликка тортиши;

• ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантиришни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши лозим.



24.03.2020 14:46:33
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Йўл ҳаракати қоидасини бузганлигим учун тўлов квитанцияси келди. Тўловларни кечиктириш имконияти борми?

Жавоб: Бу масала ижро билан боғлиқ. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Давлат ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга ҳақли. Аризада ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати кўрсатилиши керак.
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ўн кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан икки марта кечиктириши мумкин.



24.03.2020 14:44:19
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ўзбекитонда Covid-19 вирусини қасддан тарқатиш ва эпидемия вақтида тиббиёт ходимларига шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

Жавоб: Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка жиноий сабаб бўлади.
Хусусан, Жиноят кодексига асосан:

қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

ҳақорат қилиш – Базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



24.03.2020 14:38:58
Сегодня в штаб-квартире АИМК состоялся онлайн-брифинг с участием директора Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия Бахрома Алматова.

Вопрос: Есть ли инфицированные пациенты, которые не были за рубежом и не имели контакты с теми, кто вернулся из-за границы?

Ответ: К сожалению, есть. У 20-летней девушки был выявлен такой случай. Она не выезжала за границу и не общалась с инфицированными пациентами. Однако она могла столкнуться с вирусоносителями в общественном транспорте или используя предметы общего пользования в процессе работы, и таким образом инфицироваться.

Мы также обследовали семью этой больной, все её члены здоровы. Но эта ситуация призывает нас всех к бдительности.



24.03.2020 14:35:13
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Давлат корхонаси ходимлари карантин даврида уйдан туриб меҳнат фаолиятини юритиши мумкинми? Бу борада жаҳон тажрибаси қанақа?

Жавоб: “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармонида ҳам бу масала алоҳида қайд этилди.

Унга кўра карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Меҳнат кодексида ҳам бу масала тақиқланмаган.



24.03.2020 14:33:46
Вопрос: Специалисты много говорят о личном карантине. Что включает в себя это понятие?

Ответ: Личный карантин — это способ самосохранения, позволяющий избежать заражения болезнями. Он включает: частое мытье рук, чистку предметов, одежды и посуды с помощью дезинфицирующих средств, соблюдение дистанции от других людей, выполнение правил личной гигиены.

В настоящее время около 25 тысяч человек, вернувшихся из-за рубежа, находятся на домашнем карантине. Их здоровье находится под контролем специалистов.
24.03.2020 14:33:08
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ходим ўзи касалланмаган, лекин бошқа оила аъзолари касалланганлар билан мулоқотда бўлган. Ходим уй карантинига жойлаштирилган. Карантин даври ходимга иш хақи тўланиши керакми ёки касаллик варақаси расмийлаштириладими?

Жавоб: Меҳнат кодексига кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади. Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Юқоридаги карантин масаласида қабул қилинган Президент Фармонига кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар
(улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.



24.03.2020 14:30:09
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/ZqY16IsjxaU

TAS-X : https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV



24.03.2020 14:25:48
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

❓Савол: Чет давлатларда юрган Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинса, уларни ўша давлатлар даволайдими ёки Ўзбекистонга юбориладими?

❗️Жавоб: Халқаро тиббий-санитария қонун-қоидаларига асосан, юқумли касаллик қайси давлатда қайд этилган бўлса, ўша давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими хизмати томонидан даволаш йўлга қўйилган. Беморни бошқа давлатларга юбориш мумкин эмас.

Агарда чегарадан ўтиш жараёнида аниқланса, у ердаги санитария-карантин постларидаги тиббиёт ходимлари томонидан касалликда гумон қилинган беморлар, фуқаролиги ким бўлишидан қатъий назар, вақтинчалик «изолятор»ларга жойлаштирилади. Ва тиббиёт муассасасига телефон орқали мурожаат қилиб, белгиланган юқумли касалликлар шифохонасига госпитализация қилинади ва ўша ерда ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш тадбирлари давом эттирилади.
24.03.2020 14:11:09
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

❓Савол: Мутахассислар томонидан шахсий карантин ҳақида кўп гапириляпти. Шахсий карантин нима дегани?

❗️Жавоб: Ўзини сақлаш ва бу орқали бошқаларни ҳам касалликдан асраш. Қўлни тез-тез ювиш ва зарарлантирувчи воситалар орқали буюмлари, кийим-кечаклари ва идиш-товоқларни тозалаб туриш, бемордан масофа сақлаш ва шахсий гигиенага амал қилиш — шахсий карантин дегани. Ҳозирда чет давлатларда бўлиб қайтган 25 мингга яқин одам уй шароита карантинга олинган. Уларнинг саломатлиги устидан тиббий кузатув олиб борилмоқда.



24.03.2020 14:05:06


24.03.2020 14:05:02
Об организации чартерных рейсов для возвращения граждан Узбекистана на родину

В соответствие с поручением Главы государства, Специальной республиканской комиссией по подготовке программы мер по предупреждению завоза и распространения нового типа коронавируса в Республику Узбекистан продолжается работа по организации чартерных рейсов для возвращения на Родину соотечественников из зарубежных стран.

24 марта будут выполнены чартерные рейсы по маршруту Ташкент - Москва – Ташкент:
1. Рейс HY613 Ташкент - Москва (аэропорт Внуково) — вылет в 13:05 по местному времени;
2. Рейс HY614 Москва (аэропорт Внуково) - Ташкент — вылет в 16:45 по местному времени.

В соответствии с графиком, организация чартерных рейсов в Узбекистан планируется как указано ниже на фотографии.
Примечание: время ориентировочное.

Более подробная информация будет предоставлена АО «Uzbekistan Airways».
При этом, сообщаем, что вывоз граждан Узбекистана и проработка дополнительных рейсов из других государств будет продолжается.

Напоминаем, что граждане Узбекистана по возвращении будут размещены на 14-дневный карантин со строгим соблюдением требований, определенных Специальной республиканской комиссией.

Примечание: по информации АО «Uzbekistan Airways», прибывающие в республику все члены экипажей самолётов также изолируются и проходят 14-дневный карантин, что в определенной степени приводит к задержке организации последующих рейсов.

При этом сообщаем, что 23 марта чартерный рейс с гражданами Республики Узбекистан из г.Жакарты (Индонезия) прибыл в г.Бухару.



24.03.2020 14:01:06
RU: Министерство здравоохранения:

КОРОНАВИРУСНАЯ ИНФЕКЦИЯ ВЫЯВЛЕНА У 19 МУЖЧИН И 30 ЖЕНЩИН

Согласно последним данным, в стране количество граждан, у которых выявлена коронавирусная инфекция составляет 49.

Из них 19 мужчин и 30 женщин. Также 4 из них несовершеннолетние. С точки зрения возраста, среди больных 0-9 лет 4 человека, 10-19 лет – 1, 20-40 лет – 27, 40-50 лет – 7, 50-59 лет – 4, а 60-70 лет – 6 человек.

Состояние 11 больных средней тяжести, из них 5 имеют хронические заболевания.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.



24.03.2020 14:00:14
UZ: Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.



24.03.2020 13:17:54
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Қандай эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур?



24.03.2020 13:17:35
Qadrli doʻstlar!

Har kuni koronavirus infeksiyasi haqidagi yoqimsiz xabarlar kayfiyatingizga yomon taʼsir qilayotgani rost. Ammo bu insoniyat chekiga tushgan sinov va undan qanday oʻtish Siz-u bizga bogʻliq.
Bu shunday bir sinovki, xalqning birdamligi, ahilligi, oqilligi imtihondan oʻtadi.

Bu shunday bir sinovki, hammamiz olomon emas, aslida ham katta harflar bilan yoziladigan BUYUK XALQ ekanimizni namoyon etishimiz lozim.

Ishga bormadingizmi, bu doʻstlarnikiga mehmonga borish mumkin, degani emas. Aynan uyda qolishingiz soʻralmoqda.

Oʻz-oʻzini izolyatsiya qilish bu — butun dunyodagi aqlli insonlarning yangi hayot falsafasi.

Doʻstlaringiz va yaqinlaringizga yomonlikni ravo koʻrmang. Barcha imkoniyatlarni ishga solib, uyda qolish rejimini targʻib qiling.

Biz hammamiz oʻzimiz, oilamiz, farzandlarimizni asrash uchun masʼul ekaningizni his etishimiz, Hukumat qoʻygan talablarga soʻzsiz itoat qilishimiz kerak.
Aka-ukalarim, opa-singillarim, iltimos:

Imkon qadar uydan chiqmang.
Pokiza boʻling.
Koʻchada niqobsiz yurmang.
Karantin talablarini buzmang.
Unutmang, oʻzini asraganni Oʻzi asraydi.


@pulatov_kh