Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 275 sahifa

25.03.2020 12:37:44
Брифинг в штаб-квартире АИМК с участием пресс-секретаря министерства народного образования Анвара Умарова.

Вопрос: В связи с карантином будет ли проходить аттестация учителей в режиме онлайн?

Ответ: В соответствии с протоколом заседания Специальной республиканской комиссии по коронавирусу и постановлением Кабинета Министров «О дополнительных мерах по борьбе с распространением коронавирусной инфекции» все мероприятия, предполагающие массовое скопление людей в одном месте, были приостановлены, в том числе и аттестация учителей.

Аттестация в режиме онлайн проводиться не будет.

Дополнительная информация о сроках квалификационных испытаний для учителей будет предоставлена по согласованию с Инспекцией по контролю качества в образовании.



25.03.2020 12:34:29
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: PISA 2021 халқаро тадқиқотлар бўйича жойларда ташкил этилган таянч мактаблар фаолияти карантин вақтида тўхтатиладими ёки давом эттириладими?

Жавоб: Республикадаги барча таълим муассасалари қатори халқаро баҳолаш тадқиқотлар бўйича таянч мактаб этиб белгиланган таълим муассасалари фаолияти ҳам вақтинчалик тўхтатилган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, телевизион дарслар орқали тажрибали тренер ўқитувчилар халқаро баҳолаш тадқиқотларига оид маълумотларни ҳам бериб боради. Ўқувчилар билан бир қаторда таянч мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларга PISA 2021 халқаро тадқиқотларга оид материаллар билан танишиб, билимларини бойитиб бориш имконияти яратилади.



25.03.2020 12:32:02
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Вилоят халқ таълими бошқармалари, шаҳар туман халқ таълими бўлими методистлари фаолиятини давом эттирадими улар ҳам меҳнат таътилига чиқадими?

Жавоб: Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари ва бошқа ходимлари қонунчиликка мувофиқ меҳнат таътилига чиқиши ёки иш фаолиятини масофадан ташкил этиши мумкин.



25.03.2020 12:29:29
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Хусусий мактабда ишлайман. Мактабнинг хорижлик раҳбари ишга келишни талаб қиляпти. Акс ҳолда ишдан бўшашим мумкинлигини айтмоқда. Шу тўғрими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чораларини кўриш топширилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда умумтаълим муассасалари, шу жумладан, нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш ёки масофавий ишлаш режимига ўтказиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.



25.03.2020 12:24:59
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Карантин туфайли умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадасининг III вилоят босқичи қолдирилдими? Агар қолдирилган бўлса, қайси ой ўтказилиши режалаштирилмоқда?

Жавоб: Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Махсус комиссия қарори ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (23 март 2020 й 176-сонли) қарорига мувофиқ, барча тадбирлар, жумладан 23-28 март кунларига режалаштирилган фан олимпиадалари ҳам қолдирилди.

Таътил даври тугаганидан сўнг ўқув жараёнларига таъсир қилмаган ҳолда фан олимпиадалари ўтказилади. Бу ҳақда албатта ота-оналар ва ўқувчилар ҳамда педагоглар қўшимча равишда хабардор қилинади.



25.03.2020 12:18:34
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Мен мактабда психолог бўлиб ишлайман. Лекин карантин вақтида мактабда администрация яъни директор, директор ўринбосарлари, психолог, Ёшлар иттифоқи, ишласин деган қарор чиқди. Лекин мени 3 нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Директор ўз ҳисобингиздан таътилга чиқинг, деб айтди.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармонида белгилаб берилганидек, боғча ёки бошланғич синф ёшида бўлган фарзандларига уйда қараб туришлари учун лавозимидан қатъий назар меҳнат таътили берилади. Бунинг учун уларга барча шароитлар яратилиши шарт.
25.03.2020 12:15:06
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Мактаб дарслари масофавий ва мустақил ўзлаштирилади, дейилди. Дарслар бошланганда шу дарслардан имтиҳонми ёки шунга ўхшаш бирор нарса бўладими? Ўзлаштирилганлиги қандай аниқланади?

Жавоб: Телевизион дарсларни параллель равишда интернет тармоғида вазирликнинг расмий веб-сайти Uzedu.uz, kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали кузатиб боришга имкон яратилади.

Kundalik.com орқали ўқитувчилар ўқувчиларнинг видеодарслар орқали билим олишини назорат қилиб, баҳолаб боради.



25.03.2020 12:14:07
❗️RU: Не выходите из дома без маски!

Начиная с сегодняшнего дня, 25 марта, если граждане появятся в общественных местах города Ташкента, Нукуса и областных центров без маски, они будут оштрафованы. За нарушение в первый раз — в размере одной базовой расчётной величины; повторно — в трёхкратном размере базовой расчётной величины.



25.03.2020 12:13:34
❗️UZ: Жамоат жойларига ниқобсиз чиқманг!

Бугун, 25 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри, Нукус ва вилоят марказларидаги жамоат жойларига ниқобсиз чиққан ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.



25.03.2020 12:12:36
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Савол: Дарслар тўхтатилди, ана энди дарслар бошлангандан кейин тўхтатилган дарслар жойидан давом эттириладими?

Жавоб: Йўқ. Чунки дарслар тўхтатилган кун, яъни 16 мартдан 20 мартга қадар ўқув йилининг 3 чорак якунига тўғри келганлиги сабабли, бу даврда ўқув дастурига асосан аксарият мавзулар такрорлаш ёки ўтилган мавзуларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу боис карантин режими тугатилиб, дарслар бошлангандан кейин айнан тўхтатилган мавзудан бошлашга эҳтиёж қолмайди. Чунки ўқувчилар учун тайёрланаётган телевизион дарслар орқали ана шу бўшлиқ тўлдириб кетилмоқда.



25.03.2020 12:11:00
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Савол: Болалар имтиҳонга мустақил тайёрланиши учун имтиҳон материлларини эълон қилиш мумкинми?

Жавоб: Якуний давлат аттестацияси ва босқичли имтиҳон материаллари ҳозирда Республика таълим маркази томонидан 5-11-синф ўқувчилари учун белгиланган фанлар кесимида тайёрланмоқда.

Назорат материаллари 2020 йил 1 апрелга қадар Халқ таълими вазирлигининг uzedu.uz расмий веб-сайти ва eduportal.uz ахборот таълим порталига жойлаштирилади.
25.03.2020 12:07:41
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Савол: Ўқув йили одатдагидек 25 майда тугатиладими?

Жавоб: Республика Махсус комиссияси қарорига асосан таътилнинг давомийлигига қараб ўқув жараёнларини давом этиши ёки этмаслиги ҳақида ўқувчилар ва ота-оналар хабардор қилинади.
Таътил вақтида белгиланган ўқув дастурлардаги билимлар телевизион дарслар орқали ўқувчиларга етказилади.

Бу дарсларни фақат ўқувчилар эмас, балки уларнинг ота-оналари ва яқинлари, барча педагоглар ҳам кузатиб бориши лозим бўлади.



25.03.2020 12:06:08
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Савол: Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади, яъни ёзги таътил даври қисқарадими?

Жавоб: Хабарингиз бор, республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди.
Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади. Яъни ўқитувчилар ҳозирда олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради.



25.03.2020 12:02:11
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт ва Ўзбекистон 24 телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ўқитувчиларнинг аттестациядан ўтиши онлайн бўлиб ўтадими?
Жавоб: Республика Махсус комиссияси мажлис баёни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, одамлар тўпланиши мумкин бўлган барча тадбирлар тўхтатилган, жумладан педагог кадрлар аттестацияси жараёнлари ҳам қолдирилди.

Аттестация жараёнлари онлайн шаклда ўтказилмайди.
Педагог кадрлар учун малака синовлари қачон ўтказилиши ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда қўшимча хабар берилади.



25.03.2020 12:00:48
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт ва Ўзбекистон 24 телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/I6RDbdiIDLc



25.03.2020 11:09:58
Do'stlar, bizga juda ko'plab takliflar keldi. Talab va takliflarning barchasini inobatga olib, yaqin vaqt ichida boshqa so'ralgan fanlarning ham materiallarini joylab boramiz. Ayni vaqtda kuchli jamoamizdagi malakali mutaxasislar materiallarni tayyorlashmoqda.

Ushbu «Masofaviy ta'lim» loyihasi O'zbekiston Yoshlar ittifoqi tashabbusi bilan tashkil etilgan bo'lib, bizga Sizning fikr va takliflaringiz juda muhim! Yana qaysi fanlar bo'lishini istaysiz? Siz uchun qanday materiallar tayyorlashimizni xohlaysiz? Barcha takliflaringizni izohlarda qoldiring.

Biz Sizning talab va takliflaringizdan kelib chiqib, masofadan turib ta'lim olishingiz uchun barcha qulayliklarni yaratishga tayyormiz.

Kanalga ulanish:
https://t.me/joinchat/AAAAAFSL_dm80qwuNPVKdg
25.03.2020 11:00:48
⚡️Ўзбекистонда 25 март 9:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 55 нафарга етди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланган беморлар сони беш нафарга кўпайиб, 55 нафарга етган. Улардан 15 нафарида касаллик пневмония босқичида, тўрт нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 20 минг аҳоли қатъий карантин остида.



25.03.2020 10:58:24
⚡️Четыре пациента с COVID-19 находятся в тяжелом состоянии — видео

«У 15 узбекистанцев, заразившихся коронавирусом, диагностирована пневмония, 4 – находятся в тяжелом состоянии», – сообщил начальник государственной инспекции санитарно-эпидемиологического контроля Нурмат Отабеков.

https://uznews.uz/ru/article/19780

@uznews
25.03.2020 10:54:26
UZ: МАРКАЗИЙ БАНК ТАВСИЯ ЭТАДИ!

Тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлиши мумкин. Вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши маълум қилинган.

————

RU: ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕКОМЕНДУЕТ!

Использование наличных денег при осуществлении платежей может быть одним из каналов, ведущих к распространению вируса. Сообщается, что продолжительность жизни вируса на бумажных носителях может составлять до 3-4 дней.



25.03.2020 10:46:09
Как следует здороваться с человеком без риска заражения? 👋✅
Почему важно избегать физического контакта при приветствии? 🤝🚫
Наша Озодахон расскажет вам об этом подробно.

#ИсторииОзодахон #БезопасноеПриветствие #COVID19