Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 250 sahifa

31.03.2020 11:36:57
UZ: Карантин даврида махсус рухсатнома кимларга берилади?

Адлия вазири Русланбек Давлетов ушбу саволга жавоб берди.



31.03.2020 11:31:53
Брифинг в штабе АИМК с участием министра юстиции Республики Узбекистан Русланбека Давлетова.

❓КАКИМ ВИДАМ АВТОТРАНСПОРТА НЕ ОБЯЗАТЕЛЬНО ИМЕТЬ СПЕЦИАЛЬНОЕ РАЗРЕШЕНИЕ?

❗️Список транспортных средств, которым разрешено ездить без специального разрешения, был расширен.

В настоящее время в этот перечень включены субъекты (организации и физические лица) по 22 видам деятельности.



31.03.2020 11:29:55
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

❗️Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим нопок шахсларнинг шундай мураккаб вазиятда ҳам ўз манфаатларини кўзлаб, қалбаки ҳужжатлар қилиб беришни ваъда қилаётганликлари, маълум ҳақ эвазига автотранспорт воситасини ўз корхоналарида маҳсулот етказувчи сифатида расмийлаштириб беришни таклиф этаётганликлари кузатилди.

❗️Афсуски, ҳар қандай чекловларни айланиб ўтишни истайдиганлар топилади ва бу ўзига яраша коррупцион схемаларни юзга келтириши мумкин.

Аммо ушбу ҳолатларни назорат қилиш учун, аввало, ҳар бир стикер берилишидан аввал мурожаатлар синчиклаб ўрганиб чиқилиши, қолаверса.

Ушбу ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиддий назорат қилинади ва аниқланган қонунбузарликлар учун жавобгарлик қўлланилади.



31.03.2020 11:10:47
Брифинг в штабе АИМК с участием министра юстиции Республики Узбекистан Русланбека Давлетова.

❗️Согласно решению Специальной республиканской комиссии, с 30 марта по 20 апреля 2020 года между областями, в городах Ташкент и Нукус, а также областных центрах транспортные средства могут передвигаться только на основе специального разрешения (стикера), выдаваемых центрами государственных услуг.

В центры государственных услуг города Ташкента поступило более 27 тысяч обращений.

Непосредственно центры посетили: в Ташкенте — более 4500 человек, в Республике Каракалпакстан и регионах — 3200 человек.

Такая ситуация вызвала нарушение карантинных требований, скопление большого количества граждан в одном месте.

Уважаемые граждане, ограничение движение автомобильного транспорта — очень радикальная мера, направленная на предотвращение распространения коронавируса в республике.

Такая ситуация, конечно, вызывает неудобства, но это самый оптимальный и эффективный способ. Поэтому нам всем нужно адаптироваться к новым требованиям, как производителям, так и предпринимателям.



31.03.2020 11:02:34
Махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

❗️1. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари*.

❗️2. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари. Бунга қуйидаги ҳоллар кириши мумкин: ҳомиладорлик, туғруқ, тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар.

❗️4. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида. Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларни олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

❗️5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава, чиқинди)нинг хизмат автотранспорт воситалари, яъни шаҳарларнинг энг ҳаётий зарур инфратузилмаси ишини самарали ишини таъминлаш мақсадида.

❗️6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.

❗️7. Суд ва прокуратура органлари хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.

❗️8. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways”АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва уларнинг тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлари “Ўзаэронавигация” агентлигининг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️9. Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️10. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️11. Марказий банк ва ҳудудий бошқармалар хизмат автотранспорт воситалари.

❗️12. Тижорат банклари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хизмат автотранспорт воситалари.

❗️15. “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

❗️16. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситалари.

❗️17. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “ЎЗИНФОКОМ” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

❗️18. N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

❗️19. “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

❗️20. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

❗️21. Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

❗️22. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари.
31.03.2020 10:55:24
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️❗️ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТЛАРГА РУХСАТНОМА ШАРТ ЭМАС? ❓❗️

Махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати кенгайтирилди.

Ҳозирда ушбу рўйхатга 22 турдаги ташкилот ва шахслар киритилган.



31.03.2020 10:53:30
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️Бир қатор тоифадаги шахсларга мурожаатларга асосан рухсатнома берилади

👉Шунингдек, яна бир қатор соҳа вакилларига тегишли вазирлик ва идораларнинг Адлия вазирлигига киритадиган мурожаатига асосан рухсатномалар расмийлаштириб берилади.

👉Бундан ташқари, ушбу рўйхатда ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналар (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги), гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси), деҳқон бозорларининг ходимлари (Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти)га ҳам тегишли мурожаатга асосан рухсатномалар расмийлаштириб берилади.

❗️Яна бир масала, барча ҳаётий ҳолатни ҳам назарда тутиб бўлмайди. Шу сабабли, Махсус комиссиянинг кўрсатмасига асосан Адлия вазирлиги томонидан бошқа ҳолларда ҳам тезкор тартибда алоҳида рухсатномалар расмийлаштирилиши мумкинлиги белгиланди.



31.03.2020 10:49:20
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️Рухсатнома қандай олинади?

✅ Махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали Сўровнома тўлдирилиши ва талаб қилинган ҳужжатлар илова этилиши лозим.

✅Сўровнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин QR-код қўйилган рухсатнома ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарнома юборилади.

✅ Хабарнома берилгандан кейин бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказидан рухсатноманинг аслини олиб кетиш мумкин бўлади.

✅ Ўша юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.



31.03.2020 10:46:42
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️Рухсатнома кимларга берилади?

Тартибга кўра, қуйидаги турдаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилади:

👉биринчи, озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари ва уларда ишлаётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларига (дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади);

👉иккинчи, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва доставка) кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига (битта автотранспорт воситасига);

👉учинчи, Юқори Чирчиқ, Зангиота, Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига, яъни оддий енгил машиналарга.



31.03.2020 10:43:30
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️Шахсий ҳаёт ва ҳуқуқлар ва жамият, миллат манфаатларини тарозига солинадиган бўлса ҳам бу яққол кўзга ташланади. Ушбу шароитда жамият манфаатлари ва келажаги ҳар доим биринчи ўринда туради.

❗️Мақсад — автотранспортларни чеклаш эмас, мақсад аҳолини уйда қолишини таъминлаш. Агар ҳар хил йўллар билан, ўйлаб топилган сабаблар билан яна кўчага интилса ҳурматли ҳайдовчилар, унда бу карантин самараси жуда паст бўлади.

❗️Шунинг учун амалдаги тартибни такомиллаштириб, республикада автотранспорт ҳаракати билан боғлиқ келиб тушган таклифларни эътиборга олиб, янги тартиб ишлаб чиқилди.

Унга кўра,

👉биринчидан, автотранспорт воситаларини бошқариш учун бериладиган рухсатнома (стикер) учун онлайн ариза топшириш тартиби белгиланди. Шунинг учун, барча фуқаролар ва тадбиркорлардан илтимос қиламиз, давлат хизматлари марказларига бориб ўтиришдан наф йўқ. Чунки барча мулоқотлар электрон амалга оширилади.

👉иккинчи, ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар бериладиган автотранспорт воситалари рўйхати тасдиқланди;

👉учинчи, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар белгилаб қўйилди.

❗️Таъкидлаб ўтишим лозимки махсус рухсатномани беришда ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.



31.03.2020 10:40:20
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланди.

❗️Шунга кўра Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари орқали 27 минг дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

❗️Тошкент шаҳрига жами 4500 дан ортиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Давлат хизматлари марказларига эса 3200 га яқин фуқаролар ташрифи кузатилди.

❗️Бу ҳол карантин талабларининг бузилишига, кўплаб фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида бир жойда тўпланишига сабаб бўлди. Бундан ташқари айнан шу масалада фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар бўлди.

❗️Ҳурматли фуқаролар, автотранспорт қатновини чеклаш бу бугунги шароитда республикада коронавирусни тарқалиб кетишини олдини олишга қаратилган жуда кескин чора, бундай чорани бугунги кундаги шароит тақозо этмоқда.

❗️Албатта ноқулайлик туғдиради, лекин бу энг мақбул ва самарали йўлдир. Шунинг учун барчамиз янги талабларга мослашишимиз зарур, ишлаб чиқарувчилар ҳам, тадбиркорлар ҳам.



31.03.2020 10:17:40
Бугун соат 10:30да АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ҳамда "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Брифингда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши бўйича махсус рухсатномалар бериш тартиби ҳақида маълумот берилади.

Брифингни қуйидаги ҳавола орқали ҳам онлайн томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/Yfon3lO2N8g



31.03.2020 10:05:55
UZ: Ўзбекистонда коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича ташкилот ва идоралар томонидан ҳар куни кўплаб янгиликлар жорий этиляпти, янги лойиҳалар ишга тушириляпти.

Бироқ бу маълумотларнинг барчасини биргина Koronavirus Info канали билан қамраб олиш мушкул. Шу боис Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида параллел равишда бериб бориляпти.

Ушбу канал давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб бориладиган ягона платформадир.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.me/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.
31.03.2020 10:00:19
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.
---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 8 ед. и составляет 158 чел.



31.03.2020 08:42:57
Карантин пайтида уйда ўтиришимиз нима учун жуда муҳим?
Нима учун Давлат ҳаммани уйда ўтиришга чақиряпти?
Уйда ўтиришимиз бизга нима беради?

Ушбу саволларга янада кўргазмали, содда тилда жавоб беришга ҳаракат қилдик.

_

Почему так важно находиться дома во время карантина?
Почему государство призывает всех оставаться дома?
Как нахождение дома нам поможет?

В данном видео мы постарались максимально просто и наглядно ответить на эти вопросы.

#sinovdavri #bizyengamiz

@allamjonov_ki
31.03.2020 00:31:12
⚡️⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати



31.03.2020 00:00:33
⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг хабари

Махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади.

Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиши лозим.

https://bit.ly/2Uvd5F9



30.03.2020 23:17:51
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.

_

RU: На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 1 и составляет 150 человек.

Инфекция выявлена у 1 гражданки из столицы.



30.03.2020 23:03:41
✅ Koronаvirus info () расмий канали Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида очилган расмий канал.

✅Канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Масс-медиа фонди ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинган.

✅ Koronаvirus info () расмий канали телеграм ижтимоий тармоғи маъмурияти томонидан расмий тасдиқланган канал мақомига эга.

✅Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу каналдан биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
30.03.2020 22:31:41
⚡️⚡️ UZ: Бугун давлатимиз раҳбарига “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан ахборот берилган.

❗️Қайд этилишича, ҳужжат пандемиянинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади.

Президент фармон лойиҳасига кўра:

👉ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

👉озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини кўпайтириш ва нархлари ошишига йўл қўймаслик;

👉тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари камайиб кетишининг олдини олиш;

👉 тадбиркорларга қўшимча солиқ имтиёзлари тақдим этиш бўйича аниқ чораларни киритиш бўйича топшириқ берган.

‼️Лойиҳа Президент топшириғига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мантиқий давоми ҳисобланади