Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 237 sahifa

03.04.2020 16:05:28
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қутқарув кучлари хизмати ва фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Зупаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/wkJkHGu-jHU



03.04.2020 16:02:41
Брифинг в штабе АИМК с участием руководителя управления Министерства юстиции Габулла Примова.

❓Мой отец работает в государственной организации. Он ходит на работу каждые два дня. Поскольку передвижение транспорта ограничено, возникает вопрос о том, как добраться до места работы. Его руководитель требует, чтобы отец во время был на работе. Как можно решить данную проблему?

❗️Согласно Положению о дистанционной работе, в течение карантинного периода работодатель, с согласия работника, может перевести его дистанционную работу.

❗️Этим правом пользуются прежде всего беременные женщины, пожилые люди, инвалиды и работники с хроническими заболеваниями.

❗️Кроме того, согласно трудовому законодательству, установлено, что работодатель обязан обеспечить работников необходимыми условиями труда, согласно трудовому договору, соблюдать правила охраны труда, обращать внимание на потребности и требования работников, улучшать их условия труда и жизни.



03.04.2020 15:58:06
АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи Отабек Эшмаматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

❗️Коронавирус пандемияси муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи асосида тизимдаги спорт таълим муассасаларида масофавий таълим жараёнини ташкил этилди.

❗️Карантин даврида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларига стипендияларни тўлашда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Талабалар карантин даврида стипендияларни тўлиқ олишади.

❗️Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиалларида ҳам ўқув жараёнлари тўхтатилиб, масофавий таълим тизимига ўтилди.

❗️Масофавий таълим учун ресурслар:
masofa-talim.sportedu.uz
sportedu.uz
minsportmarkaz (Телеграм канали)
lib.sportedu.uz

❗️Наврўз байрамига бағишлаб 22 март куни ўтказилиши керак бўлган II Тошкент Халқаро марафони жорий йилнинг 11 октябрь санасига қолдирилди. Шу кунгача марафон пойгаларида қатнашиш учун жами дунёнинг 30дан ортиқ давлатидан жами қарийб 2 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган.

✅Марафонига доир батафсил маълумотларни www.uzmarathon.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

❗️Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун ташкил этиладиган барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилди. Спортчиларнинг уй шароитида машғулот ўтказаётгани “Тезкор штаб” томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.



03.04.2020 15:56:37
UZ:
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сонининг ортиши

__________________

RU:
Рост чила инфицированных коронавирусом в Узбекистане

@aoka_uz
03.04.2020 15:48:31
Брифинг в штабе АИМК с участием руководителя управления Министерства юстиции Габулла Примова.

❓На сегодняшний день я нахожусь в трудовом отпуске. По завершению отпуска, может ли руководитель организации требовать меня взять отпуск за свой счет? Например, я единственный кормилец двоих детей. Как поступать в такой ситуации?

❗️Работодатель обязан предоставить работнику отпуск без удержания заработной платы, на полный период с даты указанной в заявлении. Ограничения на максимальные сроки, указанные в части первой статьи 150 Трудового кодекса Республики Узбекистан по данному трудовому отпуску, в течение карантинного периода, не применяются.

Также, отпуск без содержания предоставляется по взаимному согласию работника и работодателя. Если работник не согласен, работодатель не в праве отправлять в отпуск без сохранения заработной платы.



03.04.2020 15:46:51
Брифинг в штабе АИМК с участием руководителем Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

❓Почему, несмотря на столько ограничений, число людей, зараженных коронавирусом, растет изо дня в день?

❗️Как известно, те, кто имел контакт с больными коронавирусом, граждане республики, вывезенные из неблагополучной зоны по коронавирусной болезни, медицинский персонал, занимающийся их лечением, сотрудники санитарно-эпидемиологической службы также находятся на карантине.

Учитывая, что более 100 000 наших граждан в настоящее время находятся на карантине (в стационаре и дома), и инкубационный период болезни составляет 14 дней, мы также должны быть готовы к появлению болезни среди них. Основной задачей профилактической медицины является выявление и устранение очагов заболевания.



03.04.2020 15:34:39
​​Лидеры всех крупных волонтерских групп собрались сейчас в Центре Координации Спонсорской деятельности.

Глава Союза Молодёжи Алишер Саъдуллаев объясняет всем, как волонтерские группы будут взаимодействовать с Центром и продолжать свою работу.

Все нужны, все важны. Без волонтеров работа немыслима, и всех позвали сегодня сюда, чтобы все обсудить с глазу на глаз и наладить механизмы.

Главное - помочь нуждающимся, и в этой цели все едины.

@makarenko_channel
03.04.2020 15:17:56
Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида COVID-19ni yengamiz телеграмм канали ижтимоий акция ўтказмоқда.

Сиз ҳам уюштирилаётган турли акцияларда иштирок этишингиз, ҳар хил интеллектуал ўйинларда қатнашишингиз, машҳур шахслар: вазирлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарларининг саволларига жавоб йўллаб, танловлар ғолиби бўлишингиз мумкин.

Манба



03.04.2020 15:03:13
АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

❗️Бугунги кунга келиб, карантинга олинган аҳоли сони — 99 391 тага етган. Улардан:

▪️23 648 нафари тиббиёт масканларида,
▪️75 743 нафари ўз уйида назоратга олинган.

❗️Бугунги кунга келиб, карантин қоидаларини бузган фуқароларимиз сони — 22 286 тага етган.

▪️6 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
▪️Ўтган бир сутка давомида карантин қоидаларини бузганлар 2 443 тани ташкил этган. Ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми эркаклардир.

❗️Ўтган сутка давомида ҳайдовчиларимиз томонидан 2 646 та қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлиб, улардан:

▪️1 239 таси айнан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ.
▪️Қоидабузарларга тегишли 683 та транспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.



03.04.2020 15:01:37
Айни дақиқаларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи Отабек Эшмаматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/7vwZWff5y10



03.04.2020 14:54:19
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Нима учун савдо шахобчалари ёпилаётган даврда спиртли ичимликлар сотувчи шахобчалар фаолият олиб бормоқда, бу зарурий озиқ-овқат эмаску. Шуларни ёпиб қўйсак бўлмайдими?

❗️Сизга тушунарли қилиб жавоб беришга ҳаракат қиламан: агар биз спиртли ичимликларни ёки сигарет маҳсулотларини савдосини тўхтатиб қўйсак, одамлар бу маҳсулотни уйда қўлбола тайёрлашни бошлайдилар.

✔️ Бу эса ўз навбатида кўплаб отравлениеларга олиб келади.

Ҳозир бизга энди одамларнинг қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлиши етмай турган эди.

Агар билсангиз, тарихда бу даврдан ўтганмиз, 80-йилларда Собиқ Иттифоқ хукумати «сухой закон» эълон қилган, яъни спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва савдоси тўхтатилган. Шу даврда одамларнинг қўлбола тайёрланган спиртдан заҳарланиб ўлиши 400 фоизга ошиб кетган. Мана, Сизнинг саволингизга аниқ жавоб.



03.04.2020 14:53:51
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓29-30 апрель кунлари Давлат хизмати агентликлари томонидан берилган ва 3 апрелгача кучга эга бўлган стикерлар хозирда амалдами?

❗️Ҳа, амалда. 29-30 апрель кунлари Давлат хизматлари агентликлари томонидан 2,500 дан ортиқ стикер берилган бўлиб, уларнинг муддати 3 апрелгача этиб белгиланган эди.

▪️Ҳозирда ушбу стикерларнинг муддати чегараланмаган деб ҳисобланади ва карантин даврида амал қилади. Шунинг учун қайтадан стикер расмийлаштиришингиз шарт эмас.



03.04.2020 14:53:28
Кеча UzReport янги кўрсатув бошлади – “Блогерлар коронавирусга қарши”. Ном бироз эриш туюлиши мумкин, лекин мазмун менга маъқул келди. Ақлли одамлар чиқиб, ақлли гаплар гапирди. Бугун коронавирус ҳақида ахборот ниҳоятда кўп, бизга кўпроқ муҳокама ва таҳлил керак. Вазиятни тўла англаш учун қуруқ ахборот камлик қилади – таҳлил ҳам керак. Шу боис бу кўрсатув жуда вақтида чиқди дея оламан. Аудиториясини ҳам топади албатта.

Ижтимоий тармоқларда коронавирус ва унинг атрофидаги масалалар тинимсиз муҳокама қилинмоқда. Шояд бу муҳокамалар ТВга кўчиб, юқоридаги видеода акс этгани каби масалалар кенгроқ аудиторияга етиб борса, баҳслар кенгроқ тус олса.

Кўрсатувнинг биринчи сони YouTube’да тўлиқ шаклда бор: https://www.youtube.com/watch?v=fofvg-bp1t4. Кейинги сонларда мен ҳам чиқиб қоламан – коронавирус масаласида айтадиганларим тўпланиб қолган.

👉 @AsanovEldar
03.04.2020 14:38:03
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

➖ Ҳурматли фуқаролар, ҳозир ҳаммага ҳам осон эмас, ҳукумат қарорларидан ёки ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан камчилик қидирманг. Барча амалга киритилган чекловлар Сизни ҳимоялаш учун белгиланган.

❗️Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 та йўл-патруль хизмати ходимлари учраса, 10 таси ҳам Сизни тўхтатади, 10 марта — нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, Сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас.

🙏 Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз.

Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман.



03.04.2020 14:36:46
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Бизга келиб тушаётган аксарият саволлар — айрим фуқароларимизнинг ҳанузгача карантин қоидаларини ўйинчоқ деб ўйлаб, хавф билан ҳазиллашиб юришганидан далолат бермоқда.

Саволларнинг асосий мазмуни қуйидагича: фуқароларни Йўл-патрул ходимлари тўхтатиб, текшириб, гўё уларнинг бўлмаган камчиликларини қидираётгани, такси ҳайдовчиларига атайлаб жарима ёзаётгани, автотранспортда бўлмаса велосипедда юриш мумкин ё йўқлиги, гўё бозор ёки аптека узоқ масофада жойлашгани сабабли у ерга боришга қийналиб қолишаётгани, даромади кўчада кира қилиш билан боғлиқ фуқаролар пулсиз қолиб кетаётгани ва ҳоказо.

▪️Фуқаролар ўзининг ва яқинларининг соғлиғини сақлашни ўйлашмаяпти, кўпчиликнинг ўй-хаёли — мавжуд чекловлардаги лазейкаларни қидириб, уларни айланиб ўтиб кўчага чиқиш.

📎 Бу ерда нима деса бўлади, агар Сиз чекловларга риоя қилмайдиган бўлсангиз, чекловлар баттар кучайтирилади, эртага умуман кўчага чиқаолмай қоласиз. Сизга шу керакми?

✔️ Сиз ёмонлаётган, қилмишидан камчилик қидираётган йўл-патрул, пост-патрул хизмати ходимлари тикка оёқда 12 соатлаб хизмат олиб бормоқда. Айрим ходимлар 3 суткада бир марта, кийимини ювдириб-алмаштириб келиш учунгина уйларига боришяпти. Профилактика инспекторлари, уларга ёрдамга жалб этилган бошқа ходимлар карантинда бўлган фуқароларнинг уйлари тагида уйқусиз ўтиришибди. Уларнинг ҳам бола-чақаси бор. Улар ҳам чарчайди.



03.04.2020 14:35:59
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг Узрепорт ва Ўзбекистон 24 телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/RX7k0UpZkN4
03.04.2020 13:54:54
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

ФДҲЁ бўлимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бермаётгани тўғрими?

❗️Бугунги кунда ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида ташкил қилинган. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш ва гувоҳномалар бериш тўхталган эмас.

❗️Туғилиш гувоҳномаси олиш учун ўзингиз доимий яшаб турган ёки бола туғилган жойдаги ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилиб гувоҳнома олишингиз мумкин.



03.04.2020 13:52:42
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Мен олий таълим тизимида ўқитувчи лавозимида фаолият юритаман. Ўтган йили аперель ойида фарзанд кўрганим учун, бу ўқув йилидан асосий штатга 0,25 ставкага ишга чиқдим. Карантин туфайли бизга ёзги таътилдаги ҳақ тўланадиган 48 кун мехнат таътилининг 24 кунига ариза ёздиришди. Мени огоҳлантиришсиз ўз ҳисобимдан (ойликсиз) таътилга чиқариб юборишибди. Шу тўғрими? Мени 3 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим савдогар, тўхтаган. Таътил пулини кутган эдим, уни беришмабди, биз нима қиламиз энди?

❗️Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимни иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилган фақат ўз розилиги билан чиқарилади.

Бу ҳолатда сиздан иш ҳақи сақланган ҳола меҳнат таътилига чиқариш ҳақида ариза ёздириб олиб, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил берилиши мумкин эмас. Бу қонунга зид.



03.04.2020 13:51:08
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Айрим корхоналарда карантин шароитида ҳам иш давом этмоқда. Тўғри, ниқобда ишламоқдамиз. Аммо ишга тиқилинч автобусда келамиз.

❗️Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши лозим.

❗️Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимдек, Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари билан
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 16-моддасида ҳодимнинг асосий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб унга кўра ходим хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш ҳақли ҳисобланади.



03.04.2020 13:49:43
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Отам давлат ташкилотида ишлайди. У ҳар икки кунда бир марта ишга боради. Транспортларнинг ҳаракатланиши чекланганлиги сабабли, иш жойига қандай бориш мумкинлиги ҳақида савол пайдо бўлмоқда. Бошлиғи «Сиз ўз вақтида ишда бўлишингиз керак. Агар ёқмаса, ишдан бўшанг» демоқда. Отам 59 ёшда ва унинг соғлиги жуда ёмон. Унинг иш жойи уйдан 12-13 километргача узоқликда жойлашган. Бу муаммони қандай ҳал қилишимиз мумкин?

❗️Республика махсус комиссиясининг вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланини чеклаш бўйича қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритилиши белгиланган.

❗️Масофадан ишлаш тўғрисидаги низомга кўра карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

❗️Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

❗️Бундан ташқари, Меҳат қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шартлиги белгиланган.