Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 228 sahifa

08.04.2020 14:14:20
Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан вазирлик фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Кўчага нонга чиққанимда велосипедимни олиб қўйишди. Қонунан тўғрими шу? Қайтариб олиш тартиби қандай? Автотранспортга ўхшаб ЖАРИМА ПУЛИ тўламаймизми?

❗️Ҳукумат автотранспортда ҳаракатланишга чеклов қўйишга мажбур бўлди. Шунда нима бўлди — фуқаролар тушунмасдан, ишончни суиъстемол қилиб, велосипедларда бемақсад кўчаларда юришни бошлади. Хатто автотранспорт йўқлигидан фойдаланиб катта кўчаларда пойга ўйнадилар. Одамлар велосипедда сайр қилиб юрди.

Шундан сўнг ҳукумат буни ҳам чеклашга мажбур бўлди.

Хукумат комиссиясининг қарори Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига карантин қоидаларини бузиб, бемақсад кўчада юрган фуқароларга қатъий чора кўриш ҳуқуқини берган.

✔️ Булар ичида:

🔻 қоидабузарларнинг автотранспорт воситаларини карантин тугагунча жарима майдонларида сақлаш, бунда жарима майдонида сақланаётган транспорт воситасини кунлик тўлови тўлиқ тартибда ундириб олинади;

🔻 кўчага бемақсад чиққан фуқароларга тегишли велосипед ва скутерларни олиб қўйиб, ички ишлар органларида карантин тугагунча сақлаш, бунда КУНЛИК ТЎЛОВ ЙЎҚ, карантин тугугандан кейин шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келиб олиб кетишингиз мумкин;

🔻 кўчага бемақсад чиққан пиёда фуқароларни тўхтатиб, уларни огоҳлантириш, улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини талаб қилиш, ҳужжати бўлмасдан шахсини аниқлашга зарурат туғилса, ички ишлар органларига олиб бориш, қаршилик кўрсатган фуқароларга қатъий ҳуқуқий чоралар кўриш ва хоказо.

@aoka_uz

08.04.2020 14:06:18
Брифинг в штабе АИМК с участием руководителем Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова

❓ Сколько человек было проверено на коронавирус в Узбекистане?

❗️ По состоянию на 23:00 7 апреля 2020 года, всего 61 666 человек протестированы на коронавирус.

Только 7 апреля было протестировано более 5800 человек.



08.04.2020 14:01:50
🌎 Общее количество зараженных коронавирусом по всему миру составляет 1.430.453 человек, 301.385 - выздоровели, 82133 погибли - Johns Hopkins University

🇫🇮 Финляндия начнет выборочное тестирование населения для статистического определения точного количества зараженных - Reuters

🇺🇸 США планируют пересмотреть вопрос финансирования деятельности ВОЗ - Politico

🇬🇧🇺🇸В Великобритании и в штате Нью-Йорк наблюдаются худшие показатели ежедневных жертв с момента начала пандемии - Bloomberg

🇮🇹 В Италии впервые с 13 марта наблюдается спад новых зараженных Covid-19, страна рассматривает возможность смягчения некоторых мер по карантину - Bloomberg

🇨🇳 Китай не будет ограничивать экспорт изделий медицинского назначения и поддержит страны борющиеся с Covid-19 - Xinhua

🇷🇺 В связи с нехваткой средств индивидуальной защиты в России, планируется импорт 21 млн масок и 300тыс. защитных костюмов из Китая - Kommersant

🇹🇷 В Турции наблюдается самый быстрый рост инфицированных Covid-19, с ежедневным увеличением в более чем на 3000 пациентов - Guardian

🇫🇷 Количество жертв коронавирусной инфекции во Франции превысило 10 000, при этом эпидемия находится в "восходящей фазе" - BBC

🌎 В мире наблюдается острая нехватка медицинских сестер, их дефицит составляет 5,9 миллиона кадров - World Health Organization

🇯🇵 Многие люди в Японии являются трудоголиками и это являлось фактором успеха. Но из-за Covid-19, компаний осознали, что могут переходить на удалённую работу и это меняет будущее трудовых отношений - World Economic Forum

🇱🇷 Малайзия является одним из главных очагов заболевания в странах Юго-Восточной Азии, с 4000 пациентов с диагнозом Covid-19 - The Jakarta Post

⚡️Ко второму кварталу 2020г. по причине пандемии Covid-19, по всему миру 195 миллионов человек потеряют работу - International Labour Organization

📱Компания Apple будет изготавливать миллион лицевых медицинских щитов еженедельно для борьбы с пандемией Covid-19. В настоящее изготовлены и распределены более 20 миллионов масок по больницам США – Forbes

🌎 Всемирная организация здравоохранения и глобальное движение "Граждане мира" объявили о создании проекта "Единый мир": Все вместе дома" - глобальная телепередача в поддержку работников сферы здравоохранения по всему миру состоится, в режиме онлайн, 18 апреля – World Health Organization

📲 Мессенджер WhatsApp ввел лимит на пересылку сообщений до 5 чатов одновременно с целью борьбы с фейковыми новостями о коронавирусе – The Guardian

⚡️ National Geographic запустил образовательную платформу для школьников, дошкольников и их родителей. Уроки посвящены изучению биологии, экологии, географии, геологии и других наук.

Источник: @aoka_uz
08.04.2020 13:55:38
КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1 430 453 кишини ташкил этади, 301 385 нафар бемор соғайган, 82133 нафари вафот этган ➖ Johns Hopkins University

🇫🇮 Финляндия инфекция юқтирганларнинг аниқ статистик сонини аниқлаш учун танлаб тест текшируви ўтказишни бошлади ➖ Reuters

🇺🇸 АҚШ ЖССТ фаолиятини молиялаштириш масаласини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда ➖ Politico

🇬🇧🇺🇸 Буюк Британия ва Нью Йорк штатида пандемия бошлангандан буён кунлик қурбонларнинг энг ёмон кўрсаткичлари кузатилмоқда ➖ Bloomberg

🇮🇹 Италияда илк марта 13 мартдан бошлаб Covid-19 вирусидан янги зарарланганларнинг пасайиши кузатилмоқда, мамлакатда карантин бўйича айрим тадбирларни енгиллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда ➖ Bloomberg

🇨🇳 Хитой тиббий асбоб-ускуналар экспортини чекламайди ва Covid-19 га қарши курашаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этади ➖ Xinhua

🇷🇺 Россияда шахсий ҳимоя воситалари етишмовчилиги сабаб Хитойдан 21 миллион ниқоб ва 300 минг ҳимоя кийими импорт қилишини режалаштирмоқда ➖ Kommersant

🇹🇷 Туркияда Covid-19 инфекциясини юқтирганлар сонининг кескин ошиши кузатилмоқда, бир кунда 3000 дан ортиқ бемор сони қайд этилган ➖ Guardian

🇫🇷 Францияда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони 10 мингдан ортди, бу кўрсаткич эпидемия "кўтарилиш босқичида" эканлигини исботлайди ➖ BBC

🌎 Жаҳонда ҳамширалар етишмаслиги кузатилмоқда, яъни 5,9 миллион кадр етишмаяпти ➖ World Health Organization

🇯🇵 Японияда кўплаб одамлар меҳнатсевар ва бу муваффақият омили ҳисобланади. Бироқ Covid-19 сабаб компаниялар масофавий ишлашга ўтишлари мумкинлигини тушунишди ва бу келажакда меҳнат муносабатларини ўзгартиради ➖ World Economic Forum

🇱🇷 Малайзия Жануби-шарқий Осиё давлатлари миқёсида касалликнинг асосий ўчоғи ҳисобланади, 4000 беморда Covid-19 ташхиси тасдиқланган ➖ The Jakarta Post

⚡️2020 йилнинг иккинчи чорагида Covid-19 пандемияси туфайли, бутун дунёда 195 миллион киши ишини йўқотади ➖ International Labour Organization

📱Apple компанияси Covid-19 пандемиясига қарши курашиш учун ҳар ҳафта миллионта юз қалқони (тиббий) ишлаб чиқаради. Ҳозирда 20 миллиондан ортиқ ниқоб ишлаб чиқарилган ва АҚШ касалхоналарига тарқатилган ➖ Forbes

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва "Дунё фуқаролари" глобал ҳаракати "Ягона дунё: Ҳаммамиз бирга уйда қоламиз" лойиҳасини яратиш тўғрисида эълон қилди. Мазкур глобал телекўрсатув дунё миқёсида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 18 апрелдан бошлаб онлайн тарзда эфирга узатилади ➖ World Health Organization

📲 WhatsApp мессенжери коронавирус тўғрисидаги ёлғон хабарларга қарши курашиш мақсадида бир вақтнинг ўзида 5 та чатга хабар жўнатиш бўйича чеклов жорий қилди ➖ The Guardian

⚡️ National Geographic мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари учун таълим платформасини ишга туширди. Дарслар биология, экология, география, геология ва бошқа фанларни ўзлаштиришга мўлжалланган.

@aoka_uz
08.04.2020 12:32:19
UZ: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш марказида амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент шаҳри бўйича 2020 йил 7 апрел куни бўйича маълумот.

👉🏻Марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 100 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

👉🏻Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ” нинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

👉🏻Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 10569та мурожаат келиб тушган бўлиб (1 кун - 787 та, 2 кун – 1 190 та, 3 кун – 2057 та, 4 кун – 2047 та, 5 кун – 2318 та, 6 кун – 2170 та), ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

👉🏻Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 12 204 та (1 кун – 773та, 2 кун – 1684 та, 3 кун - 2009 та, 4 кун – 2290та, 5 кун – 3237та, 6 кун – 2211та) хонадонга умумий 1 708 650 000 сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

👉🏻 7 апрел куни Тошкент шаҳрида карантинга олинган 67 та шифокор хонадонига 16 турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказилди.



08.04.2020 12:12:22
❗️«2020 йил 7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди», — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.

Брифинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси @aoka_uz да онлайн ёритилмоқда.



08.04.2020 11:43:08
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган.

Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



08.04.2020 10:51:57
❗️ ЭЪЛОН

Бугун, 8 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 11:00 ➖ Адлия вазирлиги

Спикер:
Ғайбулло Примов — бошқарма бошлиғи

🕙 12:00 ➖ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Спикер:
Нурмат Отабеков — инспекция бошлиғи

🕙 13:00 ➖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер:
Шерзод Аҳматов — матбуот котиби

🕙 14:00 ➖ Ички ишлар вазирлиги

Спикер:
Шоҳрух Ғиёсов — матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги

Спикер:
Саодат Боймирзаева — матбуот котиби

🕙 16:00 ➖ "Ўзстандарт" агентлиги

Спикер:
Абдурауф Расулов — матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

@aoka_uz

08.04.2020 10:00:28
2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

-------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 534.

----------------------------

Манба: @ssvuz



08.04.2020 09:52:53
2020 йил 07 апрель соат 22 :00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Манба: @tergov_uz



08.04.2020 02:08:16
Уйда ҳам сифатли таълим олса бўлади! Албатта «Масофавий таълим»га қўшилиб, билим олинг!

@masofatalim
08.04.2020 01:23:11
UZ: 2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 520 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 7 апреля 2020 года в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 520 человек.

Манба: @ssvuz



07.04.2020 23:57:28
Нега қўлни совунлаб ювиш муҳим? (ўзбек тилида)

Ушбу видеони албатта кўринг, унда бу саволга батафсил ва тушунарли жавоб берилган

Манба: Vox телееанали



07.04.2020 23:17:35
🌎 💥Агар халқаро миқёсда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ишончли маълумотларни излаётган бўлсангиз, қуйида айрим давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган бир неча расмий Telegram каналларини тавсия этамиз.

🇮🇳 India
🇮🇱 Israel
🇰🇿 Kazakhstan
🇲🇾 Malaysia
🇸🇦 Saudi Arabia
🇸🇬 Singapore
🇪🇸 Spain
🇺🇦 Ukraine


Каналга уланиш:👇
https://t.me/axborot_xizmatlariAOKA
07.04.2020 21:45:19
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан брифинглар ўтказилди.

Брифингдаги айрим саволларга тўхталиб ўтамиз:

〰️〰️〰️〰️〰️

📎Бош прокуратура

❓Карантин кунларида нима учун кундалик тутиш керак? У қандай ёрдам беради?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

📎 Ташқи ишлар вазирлиги

❓Қайси давлатдаги Ўзбекистон фуқароларида коронавирус аниқланган? Уларнинг сони қанча? Қанчаси вафот этди?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Чет элдаги талабаларнинг аҳволидан ким хабар оляпти?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Россиядаги муҳожирларга патент бўйича бирор енгиллик бериладими?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

📎 Мудофаа вазирлиги

❓Карантин даврида ҳарбий техникалар нега жалб қилинди?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Ҳарбий олий таълим муассасаларига қачон ҳужжат топширилади?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда
〰️〰️〰️〰️〰️

📎 Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

❓Хитойда тарқалган коронавируснинг Ўзбекистондагиси билан фарқи борми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Аллегрия туфайли томоқ қичиши билан коронавирусдаги йўталнинг қандай фарқи бор?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Давлат ташкилотлари тўлов асосида тест буюртма қилиши мумкинми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

❓Нега коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга ортмоқда?
👉 ЖАВОБ: бу ерда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун шунингдек, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи иштирокида ҳам брифинглар ўтказилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



07.04.2020 21:21:00
UZ: «Уйда қолинг! Шунда бу чекловлар тезда ўтиб кетади ва ҳаммамиз хавфдан холи бўламиз!», — Арамаис Григорян, Арман апостол черкови раҳбари

_________

RU: «Оставайтесь дома! Тогда эти ограничения быстро пройдут, и мы все будем в безопасности!», – Арамаис Григорян, глава Армянской апостольской церкви.



07.04.2020 20:54:56
Озодбек Назарбековнинг Президент мурожаатномасига бағишланган "Гўзал ҳаёт" қўшиғи
--
Песня Озодбека Назарбекова "Жизнь прекрасна", посвященная обращению Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
07.04.2020 20:40:56
UZ: «Ҳозирги кунда давлат томонидан эълон қилинган фармойишга биноан тозаликка риоя қилиш, шаҳар бўйлаб кезмаслик, хонадонма-хонадон юрмаслик сўралмоқда. Бунга албатта амал қилишимиз лозим», — Митрополит Викентий, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари.

___________

RU: «В настоящее время, по распоряжению государства, рекомендуется соблюдать чистоту, не гулять по городу, не ходить из дома в дом. Конечно же, мы должны соблюдать это», - Митрополит Викентий, глава Ташкентской и Узбекистанской епархии.



07.04.2020 20:16:25
UZ: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчиларнинг электр энергиясидан вақтинча узилмаслиги бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу ишлар фуқароларимизнинг соғлигига хавф туғдирмаслик ҳамда истеъмолчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар.

Бироқ таъкидлаш жоизки, бу истеъмолчилар учун айни кунларда имтиёз бўлсада, карантин муддати тугагач йиғилиб қолган қарзлар оила бюджети учун бир мунча ноқулайликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Манба



07.04.2020 20:13:55
UZ: Тошкент Яҳудийлар диний жамоаси раҳбари Аркадий Исахаров карантин туфайли барча байрам тадбирларини уйда, оила даврасида нишонлаш кераклиги ҳақида

__________

RU: Глава Еврейской религиозной общины Ташкента Аркадий Исахаров о необходимости проведения всех праздничных мероприятий дома, в кругу семьи из-за карантина.