Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 206 sahifa

19.04.2020 08:59:16
Коронавируснинг янги турини юқтириб олган бемор, карантин қоидаларига амал қилмаса, инфекцияни 1 ҳафта ичида камида 3 нафар кишига юқтиради. Улар эса ўз навбатида яна 9, кейинчалик 27 кишига ...

Шундай қилиб зарарланиш занжири ҳар сафар 3 баробарга кўпаяверади.

❗️Кўринг ва хулоса чиқаринг.Уйда қолинг!

Манба: @dscuzbekistan



19.04.2020 00:22:12
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун 85 кишида вирус аниқланди. Жами касалланганлар — 1490 та

⚡️ Соғайганлар — 194 киши. Бухоро, Хоразм, Фарғона, Тошкентда даволанаётган беморлар тузалган

📈 Карантин чекловлари 10 майгача узайтирилди

🎓 Талабалар масофадан ўқиётгани учун уларнинг контракт пулида ўзгариш бўладими — вазирлик баёнот берди

📢 Америкадаги ўзбекларнинг виза муддатини узайтиришни сўраб, АҚШ Давлат департаментига расмий нота юборилди

🔸Тошкентда коронавирус юқтириб олган 77 ёшли аёл вафот этди

🍽 Нега ресторан ва кафелар ишлашига рухсат берилмаётгани изоҳланди

🌐 Хорижда жами 73 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди



19.04.2020 00:11:01
Как вы знаете, из-за карантина на многих улицах и махаллях столицы были установлены барьеры для временного ограничения движения.

Запущен геопортал, дающий возможность увидеть, где в Ташкенте расположены эти барьеры.

На геопортале, созданном Госкомземгеодезкадастром совместно с ГУВД города Ташкента, расположение барьеров обозначено на карте красными линиями, и на сегодняшний день их число составляет 1415.

Геопортал создан в открытой форме для всех. Им можно воспользоваться по адресу covid19.geoportal.uz.



18.04.2020 23:52:16
Карантин туфайли пойтахтимизнинг кўплаб кўча ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилганидан хабарингиз бор.

Ушбу тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.

Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган. Унга covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш ҳамда фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
18.04.2020 23:10:21
❗️2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1490 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 18 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1490.

Манба: @ssvuz



18.04.2020 23:05:49
⚡️ Коронавирус инфекциясига чалинган бемор бугун бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди

Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

Манба: @ssvuz



18.04.2020 22:47:08
🔹 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай тус оляпти?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги коронавирус ҳолати тафсилотларини ўрганиб чиқди.

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

🔹 Инфографика: Как складывается ситуация по коронавирусу в Узбекистане?

Центр экономических исследований и реформ изучил детали ситуации по коронавирусу в Узбекистане.

Источник



18.04.2020 19:03:39
❗️2020 йил 18 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1469 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 18 апреля 2020 года 19:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1469.

Манба: @ssvuz



18.04.2020 18:59:32
📣 Махсус комиссия хабари

Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.

🔰 Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:

‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Сообщение специальной комиссии

Принятые комплексные меры по борьбе с коронавирусом в стране и, самое главное, осознанный переход наших граждан на режим «самоизоляции» и соблюдение принципа «социальной дистанции» позволили удержать под контролем распространение инфекции.

🔰 В целях сохранения результативности проводимых карантинных мероприятий:

‼️ Сообщается, что введенные Специальной Республиканской комиссией до 20 апреля 2020 года ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлеваются до 10 мая 2020 года.



18.04.2020 18:29:25
❓Йирик объектларни қуриш ва таъмирлашни давом эттиришга рухсат берилди. Нега ресторан ва кафелар санитария қоидаларига мувофиқ ишлай олмайди?

❗️Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

‼️ Карантин ҳолатини инобатга олишингизни сўраймиз. Ресторан, кафе ва бошқаларни фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

🦠 Шунингдек, уларнинг фаолияти касалланиш сони ортишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева билан ўтказилган брифингдан.

Манба
Видео



18.04.2020 18:04:27
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 194 нафарга етди

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайди ва реабилитация марказига кузатилди.

Соғайганлардан бири чироқчилик 83 ёшли онахон. Яна тўрт нафар Тошкент шаҳридан — 50, 31 ва 30 ёшли эркак ҳамда 57 ёшли аёл ҳам касалликдан фориғ бўлди. Хориждан келган фарғоналик 35 ёшли бемор ҳам соғайганлар сафида.

Шунингдек, Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонасидан яна 3 нафар бемор (эркак) соғайган.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 38 нафар киши бутунлай соғайди.

❗️Жами тузалган сони — 194 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



18.04.2020 17:05:48
❗️Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир.

Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан.

Беморлар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

❗️Шу тариқа, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 185 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Манба: @ssvuz



18.04.2020 16:30:46
⚡️⚡️Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Ҳукуматимиз томонидан 16 апрелдан ун маҳсулоти барча ҳудуларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар берилди.



18.04.2020 16:13:12
КОРОНАВИРУС — дунёнинг турли мамлакатларига тарқалиши, қурбонлари сони ва соғайганлар хронологияси

17 апрель ҳолатига кўра

Манба



18.04.2020 15:58:21
🌐 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган:

🇦🇹 Австрия — 1
🇦🇲 Арманистон — 1
🇺🇸 АҚШ — 11
🇦🇪 БАА — 1
🇬🇷 Греция — 6
🇮🇱 Исроил — 1
🇰🇷 Корея Республикаси — 1
🇵🇰 Покистон — 5
🇷🇺 Россия — 42
🇹🇭 Таиланд — 1
🇹🇷 Туркия — 1
🇯🇵 Япония — 1
🇰🇿 Қозоғистонда — 6

бўлиб турган 73 нафар фуқаромизда ушбу касаллик аниқланган.

2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотлар.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов иштирокида ўтказилган брифинда маълум қилинди.

@aoka_uz

18.04.2020 15:33:10
UZ: Коронавирус пандемияси туфайли, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси CCА Ташкент веб-сайтида қатор филмларнинг онлайн намойишларини ташкил этди. Сайтда Ўрта Осиё замонавий кино классикасига айланган жами 9 та асар намойиш этилади. Айни вақтда сиз Юсуп Розиковнинг "Воиз" ("Оратор") филмини томоша қилишингиз мумкин.

RU: В связи с пандемией коронавируса Фонд развития искусства и культуры при Министерстве культуры Республики Узбекистан организовал серию онлайн-показов фильмов на сайте Центра современного искусства в Ташкенте. Всего будет показано 9 картин, ставших классикой современного кинематографа Центральной Азии. Прямо сейчас уже можно посмотреть фильм «Воиз» («Оратор») Юсупа Разыкова.

Манба / Источник: https://www.instagram.com/artculturefndt/



18.04.2020 15:09:44
❗️Россиядаги фуқароларимиз диққатига!

Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 15 мартдан 15 июнгача ишлаш учун патент, вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмайди, яъни муддати тугаса автомат равишда узайтирилади. Иш берувчилар меҳнат муҳожирларимизни бемалол ишга ёллашлари мумкин.
18.04.2020 15:06:15
UZ: Хавфсиз масофани сақланг — бу сизнинг коронавирусга чалинмаслигингиз учун ёрдам беради!

_________

RU: Соблюдайте безопасную дистанцию – это поможет вам не заразиться коронавирусом!



18.04.2020 15:00:47
❗️Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Соғайганларнинг уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари эса Андижон вилоятидан) чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага келган бўлиб, Олтиариқ фахрийлар санаторийсида карантинга олинган эди.

Беморларнинг 3 нафари эркак, бир нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Манба: @ssvuz



18.04.2020 14:52:07
Уйда ҳам сифатли таълим олса бўлади! Албатта «Масофавий таълим»га қўшилиб, билим олинг!

@masofatalim