Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 173 sahifa

12.05.2020 00:22:43
❗️Карантин чекловлари тугагани йўқ

Хабарингиз бор, Республика Махсус комиссиясининг қарори билан карантин чекловлари 2020 йил 10 майга қадар амал қилиши белгиланган эди.

❌ Шунга кўра айрим фуқароларда "11 майдан бошлаб карантин тугади" деган НОТЎҒРИ тушунчалар пайдо бўлмоқда.

Аслида, карантин чекловлари бутунлай бекор қилингани йўқ. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди.

📊 Унга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалиши ва беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси тўғрисидаги маълумотлар таҳлили асосида ҳудудлар учта тоифага ("қизил", "сариқ", "яшил") ажратилди ва ҳар бир тоифа учун алоҳида чекловлар белгиланди.

🔒🗝 Таҳлиллар мунтазам равишда амалга ошириб борилиб, олинган натижаларга кўра мазкур уч тоифага кирувчи ҳудудларнинг ҳар бирида чекловлар бекор қилиб борилади ёки кучайтирилади.

〰️〰️〰️〰️

📎 Ҳудудлар жорий йилнинг 8 майидан бошлаб вилоятлар ҳамда 11 майдан бошлаб эса туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилиб, ушбу тоифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширишга рухсат бериладиган (берилмайдиган) муайян фаолият турлари белгиланди.

📈 Ушбу самарали тизим орқали мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг маълум маромда изга тушиши, карантин чекловларининг оқилона ва мақсадга мувофиқ тарзда амал қилиши таъминланади. Шунингдек, вирус тарқалиши ва эпидемиянинг жиловланиши ҳудудлар кесимида самарали мониторинг қилиб борилади.

‼️ Юқоридагиларга кўра, республика ҳудудида карантин давом этаётганини маълум қиламиз ва белгиланган чекловларга қатъий амал қилишга чақирамиз.



#каратинбезпа
11.05.2020 23:18:06
⚡️2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️По состоянию на 11 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2486.



#каратинбезпа
11.05.2020 22:45:47
⚡️«Билайн»нинг 91 ходими карантин полигонига жойлаштирилди

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти орқали маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, Юқори Чирчиқдаги карантин полигонига қуйидагилар жойлаштирилган:

📡📲 «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси;

✈️🇰🇷 Сэул –Тошкент чартер рейсидан 127 нафар фуқаро;

🚧🚨 Ғишткўприк чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари;

🏠😷 Паркент туманидан уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 аниқланган 4 нафар фуқаро даволаш муассасаларига ўтказилди.

👨🏻‍⚕️ Юқори Чирчиқ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан невропатолог, травматолог, кардиолог, гинеколог, гастроэнтеролог Юқори Чирчиқ карантин полигонига фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилди.

💉 Пискент туманидан 10 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходим Юқори Чирчиқ карантин полигонига сафарбар қилинди.



11.05.2020 22:23:14
🌧☀️ "Canadian Medical Association Journal" журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, об-ҳаво шароитлари COVID-19 тарқалишида муҳим рол ўйнамайди.

🇨🇦 Шунингдек, олимлар мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирусга қарши курашишда кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусан, оммавий тадбирларни бекор қилиш, мактабларни ёпиш, ижтимоий масофалаш бўйича чораларнинг ижобий таъсирини тасдиқлашди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌧☀️ Согласно ислледованию, опубликованную в Canadian Medical Association Journal погодные условия играют не значительную роль в распространении на COVID-19.

🇨🇦 При этом, ученые подтвердили положительное влияние мер против коронавируса, предпринятых правительствами стран,в частности: ограничение массовых мероприятий, закрытие школ, меры по социальному дистанцированию.



11.05.2020 18:40:15
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида корнавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ,

🛑 Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

❗️Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.



11.05.2020 16:53:07
⚡️⚡️АОКА штабига келиб тушаётган саволларга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жавоб қайтарди:

❓Яшил тоифадаги ҳудуддан сариқ тоифадаги ҳудудга ўтиш мумкинми?

✅ Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар ўз кучида. Бироқ қуйидаги ҳолатларда ҳудудга кириш ва чиқишга рухсат этилган:

➖ Доимий рўйхатдан ўтган ҳолда ҳудудда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ходимлар.

➖ фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат берилган.

Манба: @axborot_xizmatlariAOKA



11.05.2020 16:22:27
⚡️2020 йил 11 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2482 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

⚡️По состоянию на 11 мая 2020 года 16:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2482.



11.05.2020 16:01:15
⚡️БУГУН 101 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларида 36 нафар (26 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган, 7 нафари Россиядан, 3 нафари эса Қозоғистондан келган) ҳамда Сирдарё вилоятида 1 нафар (40 ёшли эркак Россиядан келган) коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

📊 Ҳозирда мамлакатимизда коронавирусдан соғайганлар жами 1982 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



11.05.2020 15:26:48
📣 Бугун, 11 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бир қатор брифинглар бўлиб ўтади. Қуйида брифинг мавзуси ва масъул ташкилотлар номи келтирилади:

〰️〰️〰️〰️

🕙 16:00

✔️ Мавзу: «Humo» пластик карталари билан боғлиқ вазият бўйича

🗣 Спикерлар:

Аброрхўжа Турдалиев — Марказий банк департаменти директори

Шуҳратбек Қурбонов — "HUMO" тўлов тизими директори

Ҳасан Аҳмедов — Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари

〰️〰️〰️〰️

🕙 17:00

✔️ Мавзу: «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотлари бўйича

🗣 Спикер:

Мурод Содиқов — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReport TV» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.



11.05.2020 15:22:16
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази маълумотлари.



11.05.2020 14:04:02
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Айримлар ниқобни иягига ва бўйнига илиб олган. Бу ҳам "ниқоб тақиш" ҳисобланадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Чет элдан олиб келинаётган юртдошларимиз самолётда касалликни юқтириб олиши мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Бозорга кириш жойидаги термометрлар ёрдамида кўпроқ қайси вилоятларда юқори ҳарорат аниқланяпти?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Коронавирусга тестни хорижда топшириб келган бўлса, унинг натижаси Ўзбекистонда ҳам амал қиладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантинда бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни ким беради?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Тошкент вилоятида эпидемик аҳвол қандай?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Касаллик аниқланган беморларни ҳисобга олиш тартиби қандай?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



11.05.2020 13:57:17
⚡️⚡️Бухоро вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланмоқда

Бугун Бухоро вилоятида 23, Самарқанд вилоятида 14, Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бухоро вилоятида ҳозиргача 158 та ҳолатда коронавирус қайд этилган, 150 нафари соғайди, бир нафар вафот этган. Айни пайтда 7 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1945 нафарга етди.



11.05.2020 13:03:38
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1920 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1920 человек.



11.05.2020 13:02:05
Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти?

Манба: @reviewuznews

____________________

Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz



11.05.2020 12:38:49
📣 Бугун, 11 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда брифинг бўлиб ўтади:

🕙 соат 13:00 да

✔️ Санитария ва эпидемиология назорати давлат инспекцияси

🗣 Спикер:
Нурмат Отабеков — Инспекция раҳбари

Брифинг АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReport TV» ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Брифинг, запланированный на сегодня, 11 мая, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

🕙 13:00 ➖Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия

🗣 Спикер:
Нурмат Атабеков — начальник Инспекции

Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, также канале Youtube.



11.05.2020 10:12:03
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 254 807 (+13 018)
⚡️Соғайганлар ➖ 49 967 (+6 493)
⚡️Вафот этганлар ➖ 2 638 (+147)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖198 676 (+10 817)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 22 052 (+951)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 14 710 (+515)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 4 975 (+141)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 4 867 (+139)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 3 175 (+146)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 2 387 (+51)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 2 422 (+143)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 931 (+25)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 612 (+90)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 254 807 (+13 018)
⚡️Выздоровевших ➖ 49 967 (+6 493)
⚡️Погибших ➖ 2 638 (+147)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 198 676 (+10 817)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 22 052 (+951)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 14 710 (+515)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 4 975 (+141)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 4 867 (+139)
6. 🇦🇲 Армения ➖3 175 (+146)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 2 387 (+51)
8. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 2 422 (+143)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 931 (+25)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 612 (+90)

📎 Источник: Worldometers



11.05.2020 10:01:03
⚡️Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус касаллиги аниқланди.



11.05.2020 00:02:02
🌍Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида халқаро янгиликларни ўтказиб юборганлар учун ҳафталик дайжест тайёрланди:

1. 04.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

2. 05.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

3. 06.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

4. 07.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

5. 08.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

6. 09.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар.



10.05.2020 23:36:42
‼️ 🌍Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида халқаро янгиликларни ўтказиб юборганлар учун ҳафталик дайжест тайёрланди:

1. 04.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

2. 05.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар ;

3. 06.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

4. 07.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

5. 08.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;

6.09.05.2020 йил ҳолатига кўра 🇺🇿 ва 🇷🇺 бўйича янгиликлар;



10.05.2020 22:31:02
UZ: 2020 йил 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2418 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

RU: По состоянию на 10 мая 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2418.