ЁЙ — 1) математикада — эгри чизиқ ёки айлананинг исталган икки нуқтаси орасидаги қисми. Mac, айлана ёйи. Бир айланада ёки бирбирига тенг икки айланада тенг Ёй ларга тенг ватарлар мое келади ва, аксинча, каттароқ Ёйга каттароқ ватар тўгри келади;
2) кад. уруш ва ов қуроли, камалак. Ҳозир ундан спорт мақсадларида фойдаланилади;
3) ёмгир томчиларида ёруғликнинг синиши, қайтиши ва дифракцияси туфайли осмонда ҳосил бўладиган ярим дойра шаклидаги рангбаранг камалак.