ЁВВОЙИЛИК

ЁВВОЙИЛИК — инсоният тарихи 3 даврининг (Ё., ваҳшийлик, цивилизация) биринчи босқичи. Бу тушунчани фанга америка тарихчиси ва этнографи Л. Г. Морган (1818—81) киритган. У одамнинг пайдо бўлишидан бошлаб кулолчиликнинг келиб чиқиши билан тугайдиган босқични Ёввойилик даври деб ҳисоблаган. Ёввойилик даври одамнинг шаклланиш ва илк уруғчилик тузуми вақти (археологик даврлаштиришга кўра палеолит ва мезолит даврлари)га тўғри келади. Ё. Кучма маънода — ўта маданиятсизликни билдиради.