ЁВВОЙИ ЭЧКИЛАР

ЁВВОЙИ ЭЧКИЛАР (Сарга) қувушшохлилар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвонларнинг бир уруғи. Қўйлар уруғи билан биргаликда эчкисимонлар кенжа оиласи (Capravinae)HH ташкил этади. Тузилиши ва яшаш муҳити жиҳатдан қўйларга ўхшайди, лекин улардан соқоли ва такаларининг думи устида сассиқ ҳидли секрет чиқарадиган тери безлари борлиги, туёқ ораси ва кўзолди безлари йўқлиги, манглайи кенглиги, думининг калталиги ҳамда думи остида юнг бўлмаслиги билан фарқ қилади. Такасининг шохи йирик, шакли ва тузилиши хилмахил. Урғочиларининг шохи кичик ва деярли бир хил. Юнги дағал қилдан ва қалин тивитдан иборат. Шим. Ғарбий Африка, Европа ва Осиё тоғларида 8 тури тарқалган. Денгиз сатҳидан 5,5 минг м баландликкача кўтарилади. Бўғозлик даври 5 ой. Май—июнда 2 та бола туғади. Боласи 2 ёшда вояга етади. Гўшти ва териси учун овланади. Қўлга тез ўрганиб, урчийди. Ўсимликлар билан озикланади. Ёввойи эчкилар шохларининг тузилишига кўра 3 гуруҳга бўлинади: 1гуруҳга уч қиррали ва камалаксимон шохли эчкилар киради. Бу гуруҳга Жан. Сибирь, Марказий Осиё тоғларида яшайдиган тог такалари (Сарга sibirica), Альп тогларида яшайдиган альп эчкилари (Сарга severtzovi) киради. 2гуруҳга ясси шохли эчкилар, яъни Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон тоғларида учрайдиган морхўр (Сарга falconeri), Жан. Осиё, Кичик Осиё, Кавказ, Туркманистон тоғларида яшайдиган безоар эчки ёки тоғ кийиги (Сарга aegagrus) кабилар киради. 3гуруҳга спиралсимон бурама шохли эчкилар — Катта Кавказ тоғларининг шарқий қисмида яшайдиган доғистон турлари (Сарга cylindricornis), Периней ярим оролидаги тоғларда тарқалган испан эчкилари (Сарга pyrenaica) киради.