ЁВМУТ

ЁВМУТ, йовмут — туркман қабилаларидан бири. Ёвмутлар 19—20а. ларнинг бошида Хоразм, Шим. ва Ғарбий Туркманистонда, Эроннинг Астробод вилоятида яшаган. Улар бир канча тира — бўғин (отли темир, қутли темир) ларга, тиралар уруғларга бўлинган. Уруғлардан энг йириклари; қора чақа, байрамшали, шарифжафарбайли, отабайли; кичиклари: саллах, окуз, ўрсукчи, ушак, гужак ва б. 19а. нинг охирларида Россия билан Эрон ўртасида чегара белгиланганда Ёвмут ларнинг бир қисми Россия босиб олган жойларда, бир қисми Эрон ҳудудида қолиб кетди. Эрон ҳудудида яшайдиган Ёвмутлар орасида тирауруғларга бўлиниш сақланиб келаётган бўлса, Туркманистоннинг (Тошҳовуз вилояти)даги Ёвмутлар туркман халқи таркибига сингиб кетди.

Ад.: Карпов Г. И., Племенной и родовой состав туркмен, Ашхабад, 1925; Д и киев А., Очерки происхождения и формирования туркменского народа в эпоху Средневековья, Ашгабад, 1991.