ЁВҒОН

ЁВҒОН — гўштсиз, ёғсиз тайёрланадиган суюқовқат. Ёвғон хўрда — гуручнинг қуруқ ўзи қайнатилган суюқ ош; пиёва — пиёздан қайнатилган шўрва; Ё. шўрва — сабзавот қайнатмалари. Ёвғон овқатлар парҳез таом ҳисобланади. Ёвғон тайёрлаш учун оқшоқ ёки гуруч қозонда қайнаб турган сувга солиб, юмшагунча қайнатилади. Гуруч эзилиб пишгач, тузи ростланади, сўнг косаларга сузиб, 1 ош қошиғида қатиқ солинади ва юзига кашнич сепиб дастурхонга тортилади.