ЁШ КУЧ

«ЁШ КУЧ» — ўсмирларнинг ижтимоий, адабийбадиий журнали. Муассиси: Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати. Тошкент ш. да ойда 1 марта чикади. Дастлаб Самарканд ш. да болаларга мўлжалланган биринчи ижтимоийсиёсий ва адабийбадиий жур. сифатида ташкил этилган (1929), сўнг жур. таҳририяти Тошкент ш. га кўчирилган (1934). Туркистонда ёш авлодни замон талабига мое этиб тарбиялаш мақсадида махсус болалар нашрлари ташкил этишга бўлган саъйҳаракатлар 20а. нинг 10й. ларида бошланган. «Ёш куч»нинг ташкил этилиши ана шу саъйҳаракатларнинг ҳосиласи эди. «Ёш куч» айниқса болалар ва ёшлар нашрларининг тилини шакллантиришга муҳим ҳисса қўшган. Жур. нинг 1940— 41й. лардаги сонларида кўпгина адабий асарлар, адабийтанқидий мақолалар ёритилган. Хусусан, Навоийнинг 500 йиллик юбилейи муносабати билан бир қатор мақолалар, шоир адабий меросидан намуналар берилган. Низомий, Фузулий каби улкан адибларнинг асарлари, шарқшунос олим Е. Э. Бертельснинг бир неча илмий мақолалари, Тўхтасин Жалоловнинг «Хамса талқинлари» туркум мақолалари илк бор «Ёш куч» саҳифаларида ёритилган. 1941 й. да уруш бошланганлиги муносабати билан кўпгина нашрлар қатори «Ёш куч» фаолияти ҳам тўхтатилган. 1986 й. июль ойида «Ёш куч» яна қайта тикланди. Муҳаррири — Эркин Абдураҳмонов (1996 й. дан). Жур. да турли даврларда Қосим Бобоев (193435), Акмал Пўлат (193536), Жалил Қодирий (1939—41), Худойберди Тўхтабоев (1986—93), Хуршид Дўстмуҳаммад (1993—96) ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 25000 (2002). Абдувоҳид Ҳайитов.