ЁРУҒЛИКНИНГ СОЧИЛИШИ — муҳитда тарқалаётган ёруғлик дастасининг мумкин бўлган барча йўналишларда оғиши. Муҳитнинг ҳар хил жинслилиги ва ёруғликнинг модда зарралари билан ўзаро таъсири Ёруғликнинг сочилиши ста сабаб бўлади. Бунда ёруғликнинг интенсивлиги, спектри ва қутбланиши ўзгаради. Ёруғликнинг сочилиши асосида молекулалар, суюкликлар ва ҳ. к. нинг тузилиши ўрганилади. Ёруғликнинг Рэлей сочилиши (Рэлей қонуни), ёруғликнинг молекуляр сочилиши, ёруғликнинг комбинацион сочилиши ва б. хиллари мавжуд.
Ёруғликнинг сочилиши ҳодисасидан физика, кимё ва техниканинг турли соҳаларида, турлитуман тадқиқотларда кенг фойдаланилади. Ёруғликнинг сочилиши спектри ёрдамида моддаларнинг атом ва молекуляр характеристикалари, уларнинг эластиклик, релаксацион ва б. доимийлари аниқланади. Зарраларнинг ўлчамлари ва шаклларини аниқлашнинг кўпгина усуллари Ёруғликнинг сочилиши ҳодисасига асосланган. Лазер спектроскопия асосида ёруғликнинг мажбурий сочилиш жараёни ётади ва ундан лазерларца кенг фойдаланилади.