ЁРУҒЛИК ИНТЕРФЕРЕНЦИЯСИ

ЁРУҒЛИК ИНТЕРФЕРЕНЦИЯСИ — иккита ёки бир нечта ёруғлик тўлқинларининг қўшилиши натижасида ёруғлик нурланиши энергиясининг фазода қайта тақсимланиши (қ. Интерференция); тўлқин интерференциясининг хусусий ҳоли. Ёруғлик интерференцияси экран ёки б. сиртда ёруғ ёки қоронғи йўллар ёки доғлар (монохроматик ёруғлик учун) ёхуд рангдор қисмлар (оқ ёруғлик учун) ёнмаён жойлашган ҳолда кўринади. Ёруғлик интерференцияси 17а. даИ. Ньютон томонидан тадқиқ қилинган бўлсада, унинг корпускуляр назарияси ушбу хрдисани тушунтира олмади. Уни 19а. бошида Т. Юнг ва О. Френе. тар тўлқин ҳодиса сифатида назарий талқин қилиб бердилар. Доимий фаза фарқи шароитида, яъни когерент ёруғлик дасталарининг қўшилиши натижасида вужудга келувчи, фазода кучайган ва сусайган интенсивликларнинг мунтазам алмашинувидан иборат бўлган Ёруғлик интерференцияси энг кенгтарқалган — стационар интерфере н ция дир. Ёруғлик интерференцияси турлари асосан ёруғликнинг когерент дасталарини ҳосил қилиш усуллари билан боғлиқ. Ёруғликнинг когерент дасталарини ҳосил қилишнинг икки усули: тўлқин фронтини бўлиш усули ва амплитудани бўлиш усулидан кенг фойдаланилади. Тўлқин фронтини амплитудавий бўлиш тузилмаларида бирламчи манбанинг нурланиши оптик мухитларнинг ярим шаффоф бўлиниш чегаралари билан бўлинади. Mac, совун пуфаклари, сувдаги ёғ пардаларида шундай тур Ё. и. вужудга келади. Бу ҳолларнинг бар часида иккита сиртдан қайтган ёруғликларнинг интерференцияси хреил бўлади. Амплитудани бўлиш усули интерферометрларда кенг қўлланилиб, унда тўлқин майдонлари махсус ярим шаффоф кўзгулар воситасида бўлинади. Юқоридаги икки нурли интерференциядан ташқари, кўп нурли Ёруғлик интерференциясилар ҳам мавжуд. Фабри — Перо интерферометри кўп каррали қайтувчи нурларда ишласа, дифракция панжаралари ва Майкельсон эшелонлари кўп элементли даврий тузилмаларга асосланган. Ёруғлик интерференциясидан ёруғликнинг спектрал таҳлилида, масофалар, бурчаклар ва тезликларни аниқ ўлчаш ҳамда рефрактометрияда кенг қўлланилади. Ёруғлик интерференцияси голография асосини ташкил қилади.