ЁРҒУЧИ — 1) Марказий Осиёда ҳукм сурган туркий салтанатларда давлат ва шариат қонунқоидалари асосида иш кўрган амалдор шахе. Ёрғучи маҳкамага тушган турли ишларни кўриш ва ҳукм чиқариш билан банд бўлган. Ёрғучи атамаси араб тилидан ўзлашган қози истилоҳининг фаол қўлланиши туфайли ўзбек тили луғат хазинасидан сиқиб чиқарилган;
2) Мўғуллар давлатида (мае. Олтин Ўрдат) Яса бўйича иш кўрувчи судья, суд аъзоси.
Ад:. Дадабоев X., Общественнополитическая и социальноэкономическая терминологии в тюркоязычных письменных памятниках 11 — 14 вв., Т., 1991.