ЁРҒУ

ЁРҒУ — 1) ўрта асрларда (жумладан, Мўғуллар ва Темурийлар давлатида) фуқароларнинг турли даъво ва шикоятларига оид ёки жиноий ишларни кўриб, тегишли ҳукм чиқарадиган давлат органи, маҳкама, суд;

2) маҳкама, суд чиқарган ҳукм;

3) Хива хонлигшха жазо маъносида қўлланган атама. Чингизхон Ясасн асосида чиқарилган суд қарорини расмийлаштирадиган ёрлиқ — Ё. нома деб аталган.