ЁҚУБОВ Ҳомил Исломович

ЁҚУБОВ Ҳомил Исломович (1907.14.9 — Тошкент — 1998.3.2) — адабиётшунос, адабий танқидчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), филол. фанлари д-ри (1967), проф. (1970). Ленинград давлат педагогика интида ўқиган (1926—27), Ўрта Осиё Режалаштиришиқтисод интини тугатган (1932). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида илмий ходим, директор ўринбосари, бўлим бошлиғи, проф. маслаҳатчи (1934—97). Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1934—35; 1944—45), Тошкент кечки педагогика инти (1939— 42) ҳамда Ўрта Осиё давлат унтида даре берган (194851; 195659). Ёқубовнинг адабийтанқидчилик фаолияти 30-й. лардан бошланган. «Ҳамид Олимжоннинг ижодий йўли» (1936), «Заҳириддин Муҳаммад Бобур. (1940), «А. Қаҳҳор новеллалари» (1946), «Ғафур Ғулом». (1959), «Ойбек» (1959), «Адибнинг маҳорати» (1966) каби мақола ва монографиялари ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг муҳим масалаларига бағишланган. Мактаблар учун адабиёт дарсликлари, хрестоматия ва ўқув дастурларини тузиш ва нашр эттиришда фаол қатнашган. Ёқубовнинг бевосита илмий раҳбарлиги ва иштирокида ҳоз. замон ўзбек адабиёти тарихига оид 2 жилдли (1961 — 62) ва русча нашри — 1 жилдли (М., 1967) очерклар тўпламлари ҳамда ҳоз. ўзбек адабиётининг кўп жилдли тарихлари нашр этилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1970). Ac: Ғоявийлик ва маҳорат, Т., 1966; Сайланма, 12ж., Т., 198384; Чўлпон ва Навоий, Т., 1998.

Ад.: Имомов Б., Ҳомил Ёқубов [Адабий портрет], Т., 1978.