ЁҚИЛҒИ САНОАТИ

ЁҚИЛҒИ САНОАТИ — хар хил ёқилғи турларини қазиб олиш ва қайта ишлаш билан банд бўлган саноат тармоклари мажмуи; нефть қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, газ, кумир, торф, сланец саноатларини ўз ичига олади. Ёқилғи саноати энергетиканинг етакчи тармокларидан бири. Техника тараққиёти ва у билан чамбарчас боғлиқ ҳолда халқ хўжалигида энергия истеъмолини жадал кўпайтирадиган и. ч. ни механизациялаш, автоматлаштириш, электрлаштириш, иссиқлик билан таъминлашнинг ривожланиши ёқилғининг аҳамиятини тобора ошириб боради. Ёқилғи моддалари, айниқса нефть ва газ кимё саноатида хом ашё сифатида ишлатилади. Туркистон ўлкасида саноат асосида нефть қазиб олиш 19а. нинг 80й. ларига тўғри келади (1870—72 й. ларда Фарғона водийсида 200 дан зиёд манбалари аниқланган ва ҳисобга олинган). 1885 й. да рус нефтчиси Д. П. Петров Фарғона водийси (Чимён нефть кони) да иккита қудуқдан нефть қазиб олишга ва уни Ванновск (ҳоз. Олтиариқ) темир йўл ст-ясидаги ўзининг шахсий кичик здида қайта ишлашга муваффақ булган. Қайта ишлаш натижасида олинган керосин араваларга ва туяларга юкланиб, Андижон, Тошкент, Қўқон пахта здларига, мойжувозларга ва аҳолига сотилган. Нефть крлдиклари эса т. й. транспортида ёқилги сифатида ишлатилган. Ўзбекистонда 1913 й. да 13 минг т нефть олинган. Ўзбекистонда газ саноатиттт таркиб топиши ва ривожланиши тарихи асосан 1953 й. да Қизилқум чўлида Сеталонтепа ҳудудида биринчи газ кони очилиши билан бошланган. Бухоро вилоятининг газнефтли ҳудудларида катта ҳажмда ишлар олиб борилди. 1956 й. нинг 17 окт. да Газли майдонидаги 600 метрлик қудуқцан кучли газ фаввораси отилиб чикди. Бу билан Ўзбекистон нефтьгаз саноатида янги давр бошланди. Ўзбекистонда кумирни саноат усулида қазиб олиш 1930й. лар охирида бошланган. Кумир Тошкент вилояти Оҳангарон водийсида Ангрен қўнғир кумир, Сурхондарё вилоятида Шарғун, Бойсунтоғ тошкўмир конларидан қазиб олинади. 21а. бошида Ўзбекистон бирламчи ёнилғи—энергетика манбалари б-н узини ўзи таъминлайдиган давлатлар сирасига киради. 2000 й. да 7533,6 минг т нефть (газ конденсати билан бирга), 56401,1 млн. м3 табиий газ, 2500 минг т кўмир қазиб олинди. Нефтни қайта ишлаш здларида 1,7 млн. т бензин, 1,9 млн. т дизель ёқилғиси, 0,4 млн. т керосин, 1,7 млн. мазут ишлаб чиқарилди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нефтьгаз саноатининг келгуси тараққиёти учун ўта муҳим бўлган ноёб иншоотлар бунёд этилди. Кўқцумалоқ нефтьгаз конденсат кони жадал суръатлар билан ўзлаштирилди. Бу ерда 1997 й. 14 июлда 500 атмосфера босимда газни ҳайдаш компрессор ст-яси ишга туширидди. Кўкдумалоқ конининг нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш учун Бухоро вилоятида йилига 2,5 млн. т маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи курилди, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ таъмирланди (2000). Умуман Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг асосий қисми Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ конденсати мажмуасининг олтингугуртдан тозалаш иншоотларида қайта ишланмоқда. Ўзбекистонда табиий газ 12 минг км дан зиёд магистрал газ қувурлари орқали ташилмоқда ва тақсимланмоқда. Республиканинг газ узатиш тармоғи МДҲ мамлакатлари ягона газ тизимига уланган. Ўзбекистонда аҳолини табиий газ б-н таъминлашнинг ишлаб чиқилган дастури изчил амалга оширилмокда. Ўзбекистонда қазиб олинаётган табиий газнинг 85% идан халқ хўжалиги тармоклари ва аҳоли эҳтиёжи учун фойдаланилмоқда. Унинг 15% қўшни мамлакатларга экспорт қилинди. Газнинг 25% электр ст-яларига, 10% тармоқнинг ўз технология эҳтиёжларига, 19% саноатга ва 30% дан зиёди коммуналмаиший эҳтиёжларга йўналтирилган. Ёқилғи саноати чет мамлакатлардан АҚШ, Россия, Канада, ГФР ва б. да ривожланган. Ёқилғи қазиб олишда АКШ жаҳонда биринчи ўринда туради. Лекин шунга карамай айрим ривожланган мамлакатларда ҳам энергия хом ашёси етишмаслиги билан боғлиқ бўлган энергетика тангликлари учраб туради. Яна қ. Газ саноати, Ёқилғи баланси, Кўмир саноати, Нефть саноати. Ад. . Каримов И. А., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Джуракулов А. Д., Развитие газовой промышленности Ўзбекистона, Т., 1976; Ливитин 3. С, Ходжиматов А. X., История нефтяной промышленности Ўзбекистона, Т., 1985.

Асрор Обидов.