ЁПИШҚОҚ БАЛИҚЛАР

ЁПИШҚОҚ БАЛИҚЛАР (Echeneidae) — олабуғасимонлар туркумига мансуб балиқлар оиласи. Танасининг уз. 30—90 см. У барча тропик ва субтропик океанларда тарқалган. Орқа сузгичи бош томонига сурилиб, сўрғич ҳосил қилган. Ёпишқоқ балиқлар сўрғичида 14 дан 27 тагача пластинкалари бўлади. Пластинкалар ёрдамида улар турли балиқлар, денгиз тошбақалари, китлар терисига ва кемалар остига ёпишиб олади. Айрим турлари эркин ҳаёт кечиради. 7 уруғи ва 7 тури мавжуд. Планктон ва қисман бошқа ҳайвонлар терисидаги паразитлар б-н озикланади. Баъзан кичик баликларни овлайди.