ЁПИҚ ТЎПЛАМЛАР (мат.) барча лимит нуқталарини ўз ичига олган тўпламлар. Ёпиқ тўпламлар мисоллари:
1) [a, b] кесма;
2) сонлар ўқи, п ўлчовли метрик фазодаги санокли нуқталардан иборат тўплам;
3) текислик ёки фазодаги тўғри чизиқ ёки кесма нуқталари тўплами;
4) текисликдаги айлана ёки ўраб турган айланаси билан олинган дойра.