ЁПИҚ БИОТЕХНИК ТИЗИМ

ЁПИҚ БИОТЕХНИК ТИЗИМ (кос монавтикада) — космик кеманинг ташқи муҳит билан модда алмашинмайдиган, лекин ташқаридан энергия оладиган ва уни ўша микдорда сарфлайдиган тизими. Бир қанча тирик организмлар мажмуидан иборат; уларнинг модда алмашинув мароми бирбирига мосланган бўлади. Зич (герметик) ёпиқ тизимда одамларнинг яшаши учун шарт бўлган моддалар (озиқовқат, сув ва кислород) биокомплексга кирадиган тирик организмлар (ўсимлик, ҳайвонлар, одам ва б.) нинг яшаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаб тайёрланади. Ёпиқ биотехник тизимни тузишда биокомплексга кирувчилар сонини имкон борича кам олиш, модда алмашинувини тезлаштириш, бу айланма жараёндан четга чиқиб қоладиган моддалар пайдо бўладиган жараёнларни бартараф қилиш лозим ва ҳ. к. Одамларнинг узоқ муддат (мас, 1 йил) Ё. б. т. да яшаши мумкинлиги амалда синаб кўрилган.