ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАР

ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАР — табиий ёғочдан тайерланадиган тахта, хари, хода ва б. ; табиий ёғочга боғловчи моддалар (синтетик смолалар) шимдириб ва юкрри траларда босим остида ишлов бериб, елимлаб олинадиган қурилиш, мебелсозлик, кемасозлик материаллари. Тайёрланиш усулига кўра тилинган ва тилинмаган, прессланган, модда шимдирилган, қатламқатлам қилиб елимлаб ёпиштирилган ёғочларга, ёғоч пластика ва плиталарга бўлинади. Табиий Ёғоч материаллар — хари, хода, ғўла; йўнилган, ёрилган материаллар, тилинган (тахта), пайраҳа, фанер, қипиқ ва б. материаллар. Модда шимдирилган Ёғоч материаллар — антисептик воситалар ва ёғоч смоласи шимдирилган материаллар. Прессланган Ёғоч материаллар — толанинг кўндаланг йўналиши бўйича ЗОМН/м2 (300 кг. куч/ см2) босим остида ва 100—250° трада қиздириб бир томонлама, икки томонлама ва контур бўйича зичлаб олинадиган материаллар. Бундай Ёғоч материалларнинг зичлиги 1200—1450 кг/м3 бўлади. Елимланган Ёғоч материаллар — физикмеханик хоссалари деярли бир хил бўлган ёғоч қатламларини бирбирига ёпиштириб (елимлаб ва пресслаб) олинадиган калин, узун ва энли материаллар. Қатламқатлам Ёғоч материаллар — шпон ёки рандаланган фанерларни синтетик смола ёки оқсил елим билан ёпиштириб олинадиган материал. Пластик Ёғоч материаллар — пайраҳа, қипиқ, майдаланган ёғоч ва б. органик ёки минерал боғловчилар (10—30%) дан тайерланадиган плиталар, ёғоч пластика, фиброплиталар ва б. Ёғоч толали плиталар ёғоч массасидан пресслаб тайёрланади. Ёғоч материаллардан қоғозцеллюлоза тайёрлаш ва кимёвий маҳсулотлар и. ч. да ҳам фойдаланилади. Ёғоч материаллар қурилиш, кемасозлик ва мебелсозликда ҳамда ёқилғи сифатида ишлатилади. Табиий Ёғоч материаллар дарахт танасидан олинади. Дарахт танаси ўзак, ёғочлик, тола ва пўстлоқдан иборат. Айрим дарахтларнинг фақат пўстлоқ ва ўзак қисми ишлатилади. Ўзбекистонда Ёғоч материаллар тол, ёнғоқ, тут, арча, терак, қайрағочдан тайёрланади. Қайрағоч ёғочидан арава ғилдираги ва ўқлари қам ясалади.