ЁҒЛОҒИ — сув идиш; тунука ёки мисдан чўмичга ўхшатиб ишланади; дастали, тайпоқ шаклда бўлади. Сув олиш, сув кўтариш, идишдан идишга суюқлик қуйиш каби юмушларда фойдаланилади. Унда ёғ ҳам қиздириш мумкин (номи шундан).