ЁҒЛАРНИ ГИДРОГЕНЛАШ

ЁҒЛАРНИ ГИДРОГЕНЛАШ — глице рин ва тўйинмаган ёғ кислоталарнинг мураккаб эфирларига катализ йўли билан водород бириктириш. Ёғларни гидрогенлаш усулини рус олимлари Норман ва С. А. Фокинлар 1902—1903 й. ларда таклиф этишган. Биринчи марта 1908 й. да Россияда саноатда қўлланилган. Қотирилган ёғлар (саломас) олиш учун денгиз ҳайвонлари ва баликларнинг суюқ ёғлари ва ўсимлик мойлари гидрогенланади, сўнгра улар физиккимёвий хоссаларига қараб маргарин, овқатбоп ёғ ва б. и. ч. да ҳамда техник мақсадлар (совун, стеарин ва изоляция материаллари и. ч.)да қўлланилади. Тўйинмаган бирикмаларнинг тўйиниши, шунингдек, изомерланиши туфайли Ёғларни гидрогенлаш жараёнида ёғ қотади. Автоклавларда 220° тра ва 0,2 МПа босим остида гидрогенлаб овқатбоп ёғлар, 190—250° тра ва 1,5 — 2,0 МПа босим остида техник ёғлар олинади (яна қ. Гидрогенлаш).