ЁФАС

ЁФАС, Абу Турк (ғарб манбаларида Иафет, Яфет) — қад. диний ақидаларга кўра, (Нуҳас)нпнт 3 фарзандидан бири (Сом, Ҳом билан бирга). Тўфондан сўнг омон қолган (Нуҳас) ўғилларига Ер юзини бўлиб берган. Жумладан, Ёфас «отасининг ҳукми бирлан… Атил (Итил) ва Ёйиқ сувининг ёқосиға борди. Икки юз эллик йил анда турди. Тақи вафот тобди. Саккиз ўғли бор эди (Турк, Хазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Қамари, Тарих)» («Шажарайи турк»). Тўнғич ўғли номидан Ёфасни «Абу Турк» («Туркнинг отаси») деб ҳам аташган. Мирзо Улуғбекнинг ёзишига Караганда, Ёфасга «Чин Машриқининг бошқа муҳитлари, Қомарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқлимнинг қолган учдан бир қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулуммотигача ерлар бахш этилган эди… Айтадиларки, Турон замин ва Туркистонни (Ёфасас) ўзига асраб қўйган эди. Шу сабабли уни Абуттурк дейишган». Қадимда туркий ўлкаларда ёмғир ёғдирувчи тош (қ. Яда тоши) ёрдамида дуо ўқиб осмондан ёмғирқор ёғдирувчи кишилар бўлган. Мана шу яда илмини Ёфасга отаси (Нуҳас) ўргатган деган нақл бор. Ёфас вафотидан сўнг Турк отаси ўрнига ўтириб юртни бошқарган. Халқ уни Ёфас ўғлон деб атаган.

Ад.: Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1995; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Иброҳимов А., Султонов X., Жўраев Н., Ватан туйғуси, Т., 1996.

Фахриддин Ҳасанов.