ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ — давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий субъектларга ўтиши жараёни, хилмахил мулкчиликни шакллантириш, иқтисодиётни давлатлаштиришдан қайтиш йўлларидан бири. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш Х. дан ташқари шу мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларини вужудга келтиришни ҳам назарда тутади (қ. Давлат мулкини хусусийлаштириш, Давлат тасарруфидан чиқариш).