ХУСУСИЙ АЖРИМ

ХУСУСИЙ АЖРИМ — суд карорининг алоҳида тури. Жиноят ишини қўзғатиш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шартшароитлар аниқланганидан кейин суд Хусусий ажрим чикариб, унда тегишли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, жамоалар ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шартшароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шартшароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки Хусусий ажрим юборилган ташкилот, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва уларнинг натижалари тўғрисида кечи билан 1 ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчи, прокурор ёки судни хабардор қилиши шарт.