ХУРРИТЛАР

ХУРРИТЛАР, хуррийлар — тил жиҳатидан урартларга қардош бўлган қад. қабилалар. Шим. Месопотамия ва Дажла дарёсининг сўл ирмоклари ҳавзасида мил. ав. 3минг йилликдан, мил. ав. 2минг йилликдан эса Фрот дарёсининг юқори ва ўрта ҳавзасида, Сурия, Тавр тоғлари, қисман Фаластинда ва б. ерларда яшаганлар. Хурритларнинг энг кўп таркалган маркази Закавказье бўлган деган тахминлар мавжуд. Сурия ва Месопотамияда X. сомийлар билан аралаш яшашган. Мил. ав. 16 —13-а. ларда X. Шим. Месопотамияда Митанни давлатини барпо этиб, Хетт подшолигита кучли таъсир кўрсатган. Мил. ав. 2 —1-минг йиллик бошидаги оссурий манбаларида X. субарейлар деб қайд этилган. Мил. ав. 1-минг йилликда X. Арманистон тоғлари атрофида тарқоқ ҳолда яшашган. X. миххат ёзувидан фойдаланишган.